KORONAVIRUS

KORONAVIRUS

@UZBEK_GOLD

​​"Коронавирус тарқатган профессор" қўлга тушгани хақида.


2020 йил 6-апрель куни медиа макон, шу жумладан Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари, Чарльз Либер ҳақидаги сохта хабарлар билан тўлиб кетди. Афсуски, ушбу сохта хабарни хеч бир текширувсиз бир қатор телеграм каналлар тарқата бошладилар. Охир-оқибат, катта аудитория бир- зумда дезинформация қурбонига айланди.


Ёлғон даъвонинг қисқача мазмуни: АҚШдаги Гарвард Университетинг таниқли биологи — Чарльз Либер, ўз мамлакатида ҳибсга олинган. У Хитой ҳукумати билан ҳамкорликда коронавирусни яратишда иштирок этганликда айбланган


Даъвонинг ҳукми: Бу сохта (фейк) хабар


Профессор Чарльз Либер ҳақиқатан ҳам февраль ойида ҳибсга олинган, аммо унга бутунлай бошқа айблар қўйилган.


Ушбу можаронинг мазмуни нимадан иборат бўлган?


АҚШ расмийлари Чарльз Либерни био-лабабаратория яратганликда эмас, балки фирибгарликда ва рақиб ташкилотга тижорат сирларини очганликда айблашмоқда. Хусусан, у Хитой ҳукумати ҳомийлик қилган грант дастурида иштирок этганини, расмийлардан яширган. Ушбу дастур доирасида Хитой давлати хорижий олимларга моддий ёрдам билан тажриба алмашиш имкониятини беради. Либер “Вухан Технология Университети“га дарс бериш, шунингдек, университет қошида лаборатория ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш учун таклиф қилинган. Аммо у шу вақтнинг ўзида АҚШдан ҳам давлат грантларини олишда давом этган. (ишни кўзини билаяпман деб ўйлаган😁) Айнан шу айёрлик унинг устидан жиноят иши очилишига сабаб бўлган.


Гап шундаки, бу можарода “Вухан Вирусология Институти Лабораторияси” ҳақида умуман гап кетмаган эди. Либернинг ўзи ҳам кимёгар, у вирусолог эмас ва унинг жиноий ишида коронавирус ҳақида ҳеч қандай гап топмайсиз.


Шуниси қизиқки, бу одам вирус яратгани исботи сифатида, вирус сўзи умуман тилга олинмаган видео ролик келтирилмоқда. Эҳтимол, бу видео инглиз тилида бир сўзни ҳам тушунмайдиган одамлар учун мўлжаллангандир. Ушбу видео аслида январь ойида пайдо бўлган ва унда вирус хақида умуман гап йўқ. Шунчаки ўша видеони жойлаган канал, уни сарлавҳасини ўзгартириб қўйган холос.


Хозирги пайтда одамлар онгини шундай йўллар билан манипуляция қилиш жуда осон бўлиб қолмоқда. Маълумотларни текширинг, манипуляция қурбони бўлманг.

Report Page