Korona

Korona

@Jizzax

«Коронавирусга чалинишдан кўра, лотерея ютиш эҳтимоли юқори»

Болгариялик врач Веселин Йолов коронавирус туфайли оммавий ваҳимага тушишни тўхтатишга ёрдам берадиган маълумотларни эълон қилди. 

Доктор ўқувчиларига Facebook даги саҳифаси орқали мурожаат қилиб, касалликни хотиржам қарши олиш ва ваҳима қилмаслик сабабларини санаб ўтган.

«100.000 дан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Улардан 77 мингги Хитойдан. Демак, агар сиз хитойлик бўлмасангиз ёки яқин орада у ерга бормаган бўлсангиз, у ҳолда ташвишланишингизнинг 94 фоизини олиб ташланг. 

Агар, ростдан ҳам коронавирусга чалинган бўлсангиз, бу ҳали ваҳима қилишга сабаб бўла олмайди, чунки: 

81 фоиз ҳолатда касаллик енгил шаклда кечади, 14 фоиз ҳолатда озгина оғир кечади. Фақат 5 фоизлик ҳолатларда аҳвол кескинлашади. 

Бу, ҳатто агар сиз коронавирусга чалинган бўлсангиз ҳам, тузалиб кетиш эҳтимоли юқори, деганидир. 

Атипик пневмониядан ўлим ҳолати 10 фоизни ташкил этган, COVID-19 коронавирусидан вафот этганлар нисбати эса 3,4 фоизни ташкил қилмоқда. 

Бундан ташқари, агар ўлим кўрсаткичларини ёшга қараб солиштирадиган бўлсак, ёши 50 дан паст бўлган кишиларда ўлим ҳолати атиги 0,2 фоиз. Бу дегани, агар сиз ҳали 50 ёшга тўлмаган бўлсангиз ва Хитойда яшамасангиз, лотерея ютиш эҳтимоли юқорироқ. 

Масалан, энг ёмон кун бўлган 10 феврални олиб кўрайлик. Ўша куни Хитойда 108 киши коронавирусдан вафот этган. 
Шу куни: 

📌26 минг 283 киши саратондан вафот этган; 
📌24 минг 641 кишининг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган; 
📌4 минг 300 кишини диабет олиб кетди; 
📌2 минг 740 кишининг ҳаётига пашшалар зомин бўлди; 
📌1 минг 300 киши қотиллик сабаб ҳаётдан кўз юмган; 
📌137 кишини илон чақиб ўлдирган. 

Буларнинг барчаси шуни кўрсатмоқдаки, тутуриқсиз миш-мишлар таъсирига тушманг, дорихоналардан турли хил дори-дармонларни сотиб олаверманг, худди охирзамон келадигандек, озиқ-овқат захирасини тўпламанг! 

Эътиборингизни шахсий гигиенага қаратинг, сифатли овқатланинг, витаминлар қабул қилиб, иммунитетингизни кўтаринг ва яхши ҳаёт кечиринг!», деб маслаҳат беради Веселин Йолов.👇
@Jizzax

Report Page