Kontrakt

Kontrakt


Жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб Олий ўқув юртларида тўлов контракт миқдори ошади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилди.

 Унга кўра, янги ўқув йилидан:

 

Бакалаврда:

энг арзон контракт - 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг сўм эди);

энг қиммат контракт - 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг).

 

Магистратурада:

энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг);

энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг).

 

Махсус сиртқида:

 энг арзон контракт - 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг);

 энг қиммат контракт - 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг).

 

Кундузги сиртқида:

 энг арзон контракт - 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм;

 энг қиммат контракт - 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм.

 

Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун):

 энг арзон контракт - 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм;

 энг қиммат контракт - 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўмни ташкил қилади.

 Шунингдек, эндиликда Олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошиб боради.


2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида 

БАКАЛАВРИАТ

таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати

(энг кам иш ҳақи миқдорида)

- Педагогика, шу жумладан касбий таълим

- Гуманитар фанлар

- Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар

- Социология ва психология

- Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари

- Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация

- Ижтимоий таъминот

- Спорт фаолияти

- Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги

45 баробар – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг)

- Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти

- Журналистика ва ахборот

- Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари

- Архитектура ва қурилиш

- Хизмат кўрсатиш соҳаси

- Транспорт

46 баробар – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 миллион 250 минг)

- Санъат

- Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш

50 баробар - 9 млн 215 минг сўм (7 млн 900 минг)

- Иқтисод

- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент

- Соғлиқни сақлаш

55 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм (илгари 8 млн 800 минг)

 

- Жаҳон сиёсати

- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

- Ҳуқуқ

60 баробар – 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг)


Report Page