Конституция

Конституция

Наманган туман АКМ

“Онани эъзозлаш- келажакни эъзозлаш”


6.03.2020 йил куни Наманган туман Ахборот- кутубхона маркази ходимлари,  Катта тошбулоқ махалла фуқаролар йиғини ходимлари, тумандаги 22-23-19-39- сонли мактабнинг ўқитувчилари ҳамкорлигида 5-6-7- синф ўқувчилари иштирокида “Онани эъзозлаш- келажакни эъзозлаш” мазусида адабий кеча ўтказилди. Ўқувчилар томонидан Аёлларни мадх этувчи шеърлар ва қўшиқлар, оналар учун чиройли таърифлар, қувноқ рақслар ижро этилди. Турсунпўлатова Муслима ижросида “Бу менинг онам” номли қўшиқ ижро этилди. Мактабнинг 10- синф ўқувчиси Ниёзалиев Довудхон ижросида масаллар тингланди. 8- синф ўқувчиси Ғайбуллаева Севинч томонидан “Тановор” рақси ижро этилди.


Наманган туман Ахборот – кутубхона маркази томонидан юртимизда Коронавирус пандемияси вақтида жорий этилган карантин туфайли масофадан туриб хизмат кўрсатишни йўлга қўйилди. Ахборот кутубхона маркази ходимлари томонидан Кутубхона АКМ Наманган туман, Электрон китоблар олами, Электрон кутубхона, Китобхонлик,  Китоблар олами номли каналлар ташкил этилиб  1968 та фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилмоқда. Телеграм ижтимоий тармоғида 1 кунда фойдаланувчиларга етказилган дарсликлар, бадиий адабиётлар ва амалга оширилган сўровлар таҳлил қилинмоқда. Ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларни талабларига мувофиқ ҳолда мослаштириб, уларнинг эҳтиёжлари бўйича қўшимча хизматларни тўлдириб борилмоқда. 09.05.2020 йил куни Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира ва қадр”мавзусида слайдлар яратилди . Ўқувчилар томонидан шеър ва қўшиқлар ижро этилди 

Report Page