Конституция- эркин ҳаёт кафолати

Конституция- эркин ҳаёт кафолати

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази

     Юртимизнинг барча ҳудудларида Асосий қонунимиз Конституция куни муносабати билан кенг кўламдаги тадбирлар амалга оширилмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини Олий қадрият даражасига етказган Қомусимиз, қисқа муддат ичида халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимизни ва ривожланиш йўлимизни белгилаб берди.

     Қонун устиворлигини ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўз фаолиятини фақат Конституция доирасида амалга ошириши лозим.

     Ёшларимиз Асосий қонунимизни пухта ўрганиш билан бирга уни ҳаётга тадбиқ этишда ҳам жонбозлик кўратишлари кераклиги, ҳозирги давр биздан жамият ҳаётида дахлдорлик ҳисси билан яшашни, ташаббускор бўлиши лозимлигини тақозо этади.Ушбу масалалар Бухоро Давлат Университетининг катта йиғингоҳида Конституция кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда баралла янгради.

      Тантанали йиғинни кириш сўзи билан очган Университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ориф Қодиров, Конституция куни билан барча иштирокчиларни қутлаб, Қомусимизни ҳаётимизда тутган беқиёс  ўрни ва фуқароларимизни ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоячиси эканлигини таъкидлаб ўтди.

     Тадбирда иштирок этган Республика Инсон ҳуқуқи маданияти маркази директори  Ихтиёр Умаров, талаба-ёшларга ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича “@inson_huquqi” телеграм каналига киришлари, шунингдек, ёшларимизнинг ҳуқуқий билими кучли бўлсагина, коррупция каби жиноятларнинг содир этилиши камайиб боради деб таъкидлаб ўтди. Конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини эътироф этиб, мажбурий меҳнатни олдини олиш лозимлигини ҳам алоҳида таъкидлади. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш,  ёшларимизни ҳуқуқий билимларини оширишга жиддий эътибор қаратиш ва бу борада ҳамкорликда ишларни ташкиллаштириш таклифларини билдирди.

     Инсон ҳуқуқи маданияти марказининг Бухоро вилоят бўлинмаси директори Манзура Қурбонова  тадбирда, олиб борилаётган ишлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфааталарини ҳимоя қилиш борасидаги фаолият, жамоатчилик назоратини тадбиқ қилиш масалаларида ўз  фикрларини билдирди.

    Тадбир сўнгида турли мавзуларда ўтказилган танловлар ғолиблари ва фаол етакчи ёшлар, фахрий ёрлиқлар ва  тарғибот воситалари билан тақдирландилар.

Report Page