КОНСТИТУЦИЯ

КОНСТИТУЦИЯ

Бухоро вилоят ССБ ахборот хизмати

Ойу юлдуз қўнган юртим байроғи 

Дунё айвонида ўрнашган чоғи 

Хумоларга тўлиб юртимнинг боғи 

Жаҳонга йўл олдим ўз исмим билан 

Тенгларга тенг бўлиб Қомусим билан. 

 

Ҳар юртнинг бошида чиқсин офтоби, 

Айёмларни тутсин шодлик хитоби... 

Йўлини ёритсин Қомус китоби 

Эрки, ҳуқуқлари, номуси бўлсин! 

Тоғдай суянчиғи — Қомуси бўлсин! 

 

Оқибат эшигим, меҳр эшигим, 

Фарзандлар ардоғи — олтин бешигим... 

Ота-онам қадри — сўнмас қўшиғим, 

Миллатни муқаддас билган китоб бу 

Оилани муқаддас қилган китоб бу... 

  

Ҳеч кимга ғавғонинг йўқдир кераги, 

Тинчлик бўлсин доим — халқнинг тилаги. 

Ватанимнинг уриб турган юраги — 

Эзгуликка элдош ҳидояси бу! 

Миллатнинг мустаҳкам ҳимояси бу!

Қўчқор НОРҚОБИЛ

Report Page