Бугундан бошлаб банклардан кредитларни "пропискасиз" олиш мумкин

Бугундан бошлаб банклардан кредитларни "пропискасиз" олиш мумкин

@uzmavzu
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Бугун, 16 октябрдан жисмоний шахслар исталган банкдан кредит олиши мумкин. Бунда “прописка“нинг аҳамияти йўқ. Бу ҳақда Davletovuz каналига таяниб, "Xabar.uz" хабар бермоқда.

Эндиликда банклардан кредит олишда шахснинг доимий яшаш жойи аҳамият касб этмайди.

«Банклар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгаришлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради.

Унга кўра, истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъий назар ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли» дейилади хабарда.

Report Page