Катализатор

Катализатор

Мохидил Равшанова

#Ваҳимасиз_карантин даврида ЭНГ асосийси босиқлик ва фикр теранглигини йўқотмаслик.

Билсангиз, ҳар ёмонликнинг бир яхшилиги бўлади албатта. "Вирусдан нима фойда?!", дейишингиз аниқ. Бироқ, фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Карантин сабаб, таълим даргоҳлари ўз ишини вақтинча тўхтатишига тўғри келди. Бундай ҳолатда, масофавий таълим татбиқ этиш зарурати пайдо бўлди. Тезкор тартибда, буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ўйлаб чиқилди ва ечими топилди. Тўғри идеал ечим эмасдир балки, бироқ ҳаракатсизликдан кўра яхшироқ.

Агарда, карантин сабаб бўлмаганда, ҳали узоқ вақт бу таълим усулини амалда бу қадар кенг тарзда, тез синаб кўриш имкони бўлмас эди.

Шу билан бирга, нафақат таълим соҳасида, балки бошқа йўналишларда ҳам масофавий алоқа ва бошқарув усулларини синаб кўрилмоқда.

Коронавирусга қарши карантин, ўзига хос "катализатор" ролини ўйнади дейиш мумкин.

Одамлар ўз иш вақтини тақсимлаш, режалаштириш, янгича форматга кўчириш, ўз имконият ва даражасини оширишга тўртки бўлди.

Турли хизматлардан онлайн фойдалана олиш имкониятига талаб ва қизиқиш ўсди.

Давлат хизматларидан 2 хил усулда фойдаланиш мумкин:

1- Давлат хизматлари маркази орқали;

2- my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

ДХМ лар орқали фойдаланишингиз мумкин бўлган барча давлат хизматларидан, онлайн портал орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин.

Агарда ДХМга бориш зарур бўлса, унда СИЗ олдиндан навбат олиш имкониятидан фойдалансангиз ҳам бўлади. Бунинг учун davxizmat.uz сайти орқали онлайн тарзда навбат талонини олсангиз бас!

Карантин ҳолати кўпчиликни қарашларини ўзгартиришига, рақамли ва замонавий ҳаёт тарзига тезроқ ўтишига бир сабаб, "катализатор" бўлди холос.

Ўзигизни эҳтиёт қилинг! Оила аъзоларингизга кўпроқ вақт ажратинг, ишларингизни эса ЯНГИ форматга мослаштиринг!

Report Page