Олтиариқлик яна бир спортчимиз бугун Хитойда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилади

Олтиариқлик яна бир спортчимиз бугун Хитойда Ватанимиз шаънини ҳимоя қилади

🌐OLTIARIQ_TV
@OLTIARIQ_TV

Иқболжон Узоқов - Каратэ спорт тури бўйича 67 кг вазнда Осиё қитъасида тенги йўқ спортчи.

@OLTIARIQ_TV

Бугундан бошлаб, яъни 7-9 декабрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида «А Серия» туркумидаги рейтинг турнири бўлиб ўтади, бу ҳақда Olympic.uz сайти хабар берди. Баҳсларда жаҳоннинг турли давлатларидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Беллашувларда ўзбекистонлик каратэчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади (Улар орасида олтиариқлик спортчимиз ҳам бор):

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов

-67 кг: Иқболжон Узоқов (Олтиариқ)

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бабаева

-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар:

Ўктам Бекпўлатов

Дилноза Бакирова.

Хабарда айтилишича, бугун, мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ҳамюртимиз – Иқболжон Узоқов ҳамда Баҳринисо Бабаева татамига чиқади. Эртага Садриддин Сайматов ва Барно Мирзаева баҳсларга киришади. Медаллар учун жанглар эса 9 декабрь куни ўтказилади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақада спортчиларимизга омад тилаган.

Биз ҳам Иқболжонга омад тилаймиз! Олтин медал билан қайтиш насиб қилсин!

Расмда: Иброхимжон Узоқов ва ўғли Иқболжон Узоқов

Report Page