/kanal

/kanal

AlimofTeam

Tuxmat

ТУҲМАТ! (Таъсирли ҳаётий воқеа) -Хотин, совуқ чой олиб кел! - ўшқирди ароқ ичиб, маст бўлиб, гандираклаб келган эркак. -Ҳозир, - қўрқув аралаш жавоб берди аёл. Чойнакни чумагидан чойни хўриллатиб охиригача “ютгач” эркак темир каравотга ўзини ташлади. Бироздан сўнг хона унинг гулдираган хуррагига тўлди. Бир соатлардан кейин оғзи қақраб, сув ичишга турган эркак, негадир “чўнтагимдаги пулим қани?” деб важоҳат билан аёлига бақириб қолди. -Яхшилаб кўринг, дадаси, мен тегмадим! – деди аёл минг хавотир билан ва ичида секингина шивирлади: “Топилақолсиней, ишқилиб”. -Сен олиб қўйгансан! Қани, топ, бўл, яшириб қўйдингми пулимни, ўғрисан, - сўкина кетди эркак. -Дадаси, мен ошхонадан бери келмадим-ку, чўнтакларингизни яхшилаб кўринг, мен тегмадим, ишонинг, - зорланарди аёл. -Сендан бошқа олмайди, ўғри хотин, топ пулни, чўнтагимдалиги аниқ эди... Топ! - бисотидаги энг хунук сўкиниш, ҳақоратларни қаторлаштириб ташларди эркак. Тўсатдан тушган тепкидан аёл букилиб, оғриқдан ҳатто ингролмай ҳам қолди. -Пулни жойига қўй, ҳароми, ўғри,- тинмай сўкиниб, айбсиз “айбдорни” дўппосларди эркак... Шовқинни эшитиб, эшикдан қасава рўмол ўраган кампир-қайнонани боши кўринди... -Нима гап, болам ? - сўради кампир. -Кўрмайсизми, пулимни ўғирлаб, бўйнига олмаслигини? Тан олмасин, топиб бермасин, ўлдираман, - ўшқирарди эркак бор овози билан. -Худо ҳаққи, дадаси, мен олмадим, мен ўғримасман, Худодан қўрқинг, туҳмат қилманг, - юзининг қонини артишга уринарди аёл. Титраб, зўрға овози чиқарди... Тўсатдан, кампир важоҳат билан келинига ташланди ва уни уришга тушди: -Қасам ичма, қасам уриб ўлгур, олган бўлсанг қайтариб бер, ўғри! Аёл шўрликни бурчакка босиб, ўласи қилиб дўппослаган она-бола чарчашди шекилли, уришдан тўхташди. Кампир ўғлининг ўрнини тўғрилаб бераман деб, ёстиқни кўтариб...бир даста пулни кўрдию: -Ҳа, ўла ароқ ичмай, қара, манаку пулинг, заҳархўр, ичма энди дегандима... – ғудранди эшикка йўналиб. Бурчакда, оғзи-бурни қонга беланиб , оғриқдан, туҳматдан буғриқиб, “Мен ўғримасман, мен олганим йўқ” -дея алам билан аянчли шивирларди шўрлик аёл... Ушбу туҳмат ва адолатсизлик учун эр ҳам, қайнона ҳам кечирим сўрашни хаёлларига ҳам келтиришмади. Афсус... Энди ҳисоб-китоб Қиёмат куни бўлади... Энди бу ноҳақликнинг жазосини ожиза аёл эмас, азоб берувчи фаришталар беришади! Каналга уланиш учун !👇👇 @soyaortida

Report Page