Kanada

Kanada


Етарли балл қанча?

Ҳар 2—4 ҳафта Канада иммиграция хизмати бир неча юз кандидатни танлаб олади. Нечта кандидат танланишига қараб минимал балл келиб чиқади. Масалан, энг оҳирги танлов 15 октябрда бўлиб ўтган ва унда минимум 440 балл тўплаганлар Канадада доимий яшаш визасини олиш имкониятига эга бўлганлар.

Яъни, бу Ўзбекистон олийгоҳларига кириш тизимига ўхшайди. Агар университетга 1000 кишини олишса, унда баллар бўйича энг кўп тўплаган 1000 киши ўқишга киради. Агар сиз топширган институтда ҳамма «иккичи» бўлса, унда паст балл олганлар ҳам ўқишга илинади, акс ҳолда кириш чизиғи баланддан тортилади.

Иммиграция жараёни қандай?

Авваламбор, сиз Канада иммиграция хизмати сайтида анкета тўлдирасиз (https://www.canada.ca/en/immigration-refugees-citizenship/services/immigrate-canada/express-entry/submit-profile.html). Анкета тўлдирганингиздан кейин сизнинг баллингиз ҳисобланиб, сизга кўрсатилади. Айтайлик, сиз 450 балл тўпладингиз. 

Бу этапда сиз ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмайсиз, аммо ҳужжатларингиз бўлиши шарт, чунки уларни кейинги этапда сўрашади.

Кейин, юқорида айтганимдек, ҳар 2—4 ҳафтада кандидатлар анкеталари танланади. Мисол учун, бу сафар 440дан юқори балл олганлар танланди.

Ундан кейин сизга электрон почтадан хат келади, сиз 450 балл тўплабсиз, Канадага келмоқчи бўлсангиз анкетада кўрсатган барча маълумотларингиз ҳақида ҳужжатларингизни юборинг, деган.

Энди сиз барча ҳужжатларни тайёрлайсиз. Ўзим тайёрлаган ҳужжатларни келтириб ўтаман (барча ҳужжатларнинг таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган нусхасини юборасиз):

1. Дипломлар

2. Иш жойидан маълумотномалар

3. ИИВдан судланмаганлик ҳақида справка

4. Фотографиялар

5. IELTS натижалари

6. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар

7. Пулингиз борлигини тасдиқловчи справка

ва ҳ.к.

Қандай ҳужжатлар кераклиги Иммиграция хизмати сайтида батафсил келтирилган. Ушбу ҳужжатларни скан қилиб, уларга жўнатасиз ва ярим йилча кутасиз.

Охир-оқибат сизга хат келади, паспортингни Москвага жўнат, виза уриб берамиз, деган. Бўлди, иш битди, қайдасан, Канада, деб, йўлга отланаверасиз.

Отланаётганда календарга қараб қўйинг, тағин январ ё февралда кела кўрманг, аэропортдан чиқишингиз билан муз бўлагига айланиб қоласиз 😉

Қисқача (шу қисқачами?!), жараён мана шундай. Аммо, яна такрорлайман, бу жараён индивидуал. Шунинг учун қуйида фойдали сайтлар рўйхатини келтираман:

1. Гугл (https://www.google.com/)! Ҳа, энг керакли сайт

2. Канада иммиграция хизмати сайти (https://www.canada.ca/en/immigration-refugees-citizenship/services/immigrate-canada/express-entry/submit-profile.html)

3. Канадага кетиш бўйича жуда батафсил мақола (рус тилида) (https://canadakaknado.info/faq1/)

4. Канадага кетишни хоҳловчилар учун форум (https://www.canadavisa.com/canada-immigration-discussion-board/)

5. Канадага кетишни хоҳловчилар учун Фейсбукдаги ўзбекча гуруҳ (https://www.facebook.com/groups/canada.uz/)

6. Канадага иммиграция қилишга ёрдам берувчи адвокат — Раҳмад Собиров, асли ўзбекистонлик (https://sobirovs.com/)

Бутун процессга 1—1,5 йил вақт кетади, шуни унутманг. Узоқ ва қиммат жараён.

Ишқилиб, мана шунақа гаплар. Жа чўзилиб кетди.

Яна бир илтимос, Канадага қандай кетиш мумкин, деб мендан сўрашдан аввал юқоридаги барча ҳаволаларни ўрганиб чиқинг. Ундан кейин ҳам саволингизга жавоб тополмасангиз, мен қўлдан келганча маслаҳат бераман.

Омад!

https://t.me/joinchat/AAAAAEmv7wpSmuv8RAFWsw



Одатда сиёсий партиялар ўз мафкурасига кўра сиёсий майдонда турларга бўлинади: иқтисодий жиҳатдан сўл (чап) ва ўнг, ижтимоий жиҳатдан прогрессив ёки консерватив.

Аксарият ҳолларда, иқтисодий жиҳатдан сўл партия ижтимоий жиҳатдан прогрессив бўлади. Иқтисодий ўнг партия ижтимоий жиҳатдан ҳам консерватив бўлади. Кўпинча.

Консерватив партиялар иқтисодий жиҳатдан давлат аралашувини минималлаштириш, солиқларни камайтириш, шунга яраша давлат хизматларини қисқартиришга ҳаракат қилади. Яъни, аҳоли камроқ солиқ тўлайди, аммо тиббиёт, олий таълим пуллик бўлади. Пулини кейин, истаса, докторга ёки мактабга тўлайди.

Консерваторлар регуляцияни, компанияларга бўлган талабларни камайтиришга ҳаракат қилади. Мисол учун, улар мажбурий меҳнат таътили тушунчасини оқламайди. Консерватив мафкурага кўра, бундай масалаларни компаниялар ўзлари ҳал қилишлари керак.

Бундай партияларни бойлар яхши кўради, чунки уларга ижтимоий босим кам бўлади, кўпроқ пули ёнига қолади. 

Ижтимоий жиҳатдан консерватив партиялар оила институтини ёқлайди, абортларга қарши бўлади, иммигрантларни ёқтирмайди, аёлларнинг жамиятда эркаклар билан тенг бўлишига ҳаракат қилмайди.

Консерватив партияларга АҚШдаги Республикачилар, Канададаги Консерваторлар партияларини мисол қилиш мумкин. Умуман олганда, АҚШ, давлат сифатида ўнг идеологияга яхши мисол.

Ўзбекистонда партиялар спектрда аниқ жойга эга бўлмагани учун, тахминимча, ЎзЛиДеП консерватив партия, чунки у тадбиркорлар ёнини олади.

Сўл партиялар эса юқоридагиларнинг акси. Улар солиқларни кўпроқ олиб, бунинг эвазига ижтимоий тенгликни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Сўллар иқтисодиётни кўпроқ регуляция қилиб, ишчилар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладилар, жамиятда асосий хизматлар: медицина ва таълимни бепул қилиб, барча учун бирдек шароит яратишга ҳаракат қиладилар.

Ижтимоий жиҳатдан сўл партиялар инклюзивликни тарғиб қилади. Улар аёллар, иммигрантлар, этник ва жинсий камчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар.

Скандинавия давлатлари сўл мафкуранинг идеал маҳсуллари дейишимиз мумкин. СССР ҳам ўта-сўл идеологияни байроқ қилган эди, аммо улар бундай тизим яратиш уддасидан чиқа олишмади. Масалан, СССРда аёллар дунёда биринчилардан бўлиб сайлаш ҳуқуқига эга бўлганлар.

Сўл партияларга АҚШдаги Демократларни, Канададаги Либералларни мисол қилиб келтириш мумкин. Ўзбекистонда эса «Адолат» социал-демократик партияси сўл партияга мисол бўлиши мумкин.

Қандай партия мафкураси сизга мос келади? Ўнг (консерватив) ёки сўл (прогрессив)?

Report Page