ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИГА ЭНГ МУНОСИБ САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР САРАЛАНИБ, ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИГА ЭНГ МУНОСИБ САЛОҲИЯТЛИ КАДРЛАР САРАЛАНИБ, ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА


Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали билан ҳамкорликда вилоят ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги вакант лавозимлар учун муносиб кадрлар сараланиб, лавозимга тайинланмоқда.

Бунда вакант лавозимлар Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилиниб, тегишли тартибда номзодлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Номзодлар икки босқич — соҳага доир билим ва кўникмаларини синовдан ўтказувчи тест топширади. Кейинги босқичда белгиланган бални тўплаган номзодлар Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали вакилларидан иборат комиссия аъзолари томонидан шаффоф тарзда саралаб олинмоқда.

Бугунги кунда вилоят халқ таълими бошқармаси Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими мутахассиси, Жомбой ва Пастдарғом тумани халқ таълими бўлимларининг мудир ўринбосарлари, Жомбой тумани Халқ таълими бўлимининг кадрлар билан ишлаш шўбаси мутахассиси ҳамда Қўшработ тумани халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бош иқтисодичиси вакант лавозимлари учун саралаш босқичлари якунланиш арафасида.

Бу каби чора-тадбирлар билим ва тажрибага эга, энг муносиб кадрларни танлаб олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

СамВХТБ ахборот хизмати.


Report Page