#kadastr

#kadastr

#murojaat

#muammo

#yechim


КАДАСТР ПАСПОРТИ РАСМИЙЛАШТИРИЛДИ.

Бугун мамлакатимиз ҳар жабҳада ривож топмоқда, инсон қадри юксалмоқда! Қилинаётган ҳар бир эзгу амаллар, ривожланишлар буларнинг барчаси халқимизнинг фаровон, тинч ва осуда яшаши учундир.

Дараҳақиқат, қай соҳани қараманг, тараққиёт, янгиланишлар. Қўча-кўйда юрган инсонларнинг юз-кўзига қарасангиз уларнинг кўзларида шукроналик туйғуларини кўрасиз. Мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин эгалламоқда ва юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари ҳамда Ғаллаорол туман бўлим (филиал) масъуллари Ғаллаорол тумани, “Бахт” МФЙ, Ёшлар кўчасида яшовчи фуқаро Ҳусниддин Мерганов билан учрашдилар. 

Маълум бўлишича, Ҳ.Мергановнинг қўшниси билан чегара бўйича низо мавжуд бўлган ва ушбу низоли ер майдонини ҳал қилиб беришликни сўраб мурожаат қилган. Ўрганишлар натижасида Ҳ.Мергановнинг мурожаати жойида ҳал этилди. Янада аниқроқ айтганда, Ҳ.Мергановнинг белгиланган ер майдони жойида ўлчаб берилиб, туман давлат хизматлари марказига қилган аризасига асосан кадастр паспорти расмийлаштирилиб берилди.

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг

👇🏼 https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot


Report Page