Жиззах ва Сирдарёда “Қурбонлик - 2019” тадбирлари кенг миқёсда ўтказилди
@vaqfuzҚурбон ҳайити байрами Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам шукуҳли тарзда ўтказилди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримнинг Моида сураси, 2-оятида “Яхшилик ва тақво йўлида бир-бирларингизга ёрдам берингиз!” деб марҳамат қилган. Шунга мувофиқ қурбонлик қилиш зиммасида бўлган юртдошларимиз қурбонликларни сўйдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари филиаллари томонидан ҳомийлар кўмагида меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилди.
Жиззах вилоятида қарийб 1,5 тонна, Сирдарёда эса 3,2 тонна қурбонлик гўштлари беминнат тарқатилди.
Аллоҳ таоло барча эҳсон қилган юртдошларимизнинг эҳсонларини Ўзи даргоҳида қабул айласин.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати