JPEG

JPEG

Қандай қилиб шунчаки танишларни ўзгартириб, кўпроғига эришиш мумкин? 

 

Эътибор берганмисиз, бир ўрмонда бўлган дарахтларнинг бўйи қарийб бир хил бўлади. Одамларда ҳам шунга ўхшаш: улар атрофида қандай одамлар бўлса, улар ҳам шундай одам бўлишади.  

 

Масалан, кўп чекадиган одамнинг кўп чекадиган дўстлари бўлади. Чекадиган таниши умуман бўлмаган одам эса чекмайди. Мусиқачининг мусиқачи танишлари кўп бўлади. Билимсизнинг билимсиз, билимлининг билимли танишлари кўп бўлади. Камбағалнинг камбағал, бойнинг бой танишлари кўп бўлади. Ёмоннинг ёмон, яхшининг яхши танишлари кўп бўлади. 

 

Дарахтлардан бизнинг бир устун тарафимиз бор: биз ўрмонларимизни алмаштира оламиз. Агар қайсидир томонга ўзгармоқчи бўлсангиз, шу тарафдаги одамларга яқинроқ бўлинг. Қайсидиридан қутулмоқчи бўлсангиз, ўша тарафдагилардан узоқда бўлинг.  

 

Масалан, чекмоқчи бўлсангиз, чекадиганлар билан бирга бўлинг. Мусиқачи бўлмоқчимиз — мусиқачилар билан бирга юринг. Кўпроқ ўқимоқчимисиз — кўпроқ ўқийдиганлар билан бирга юринг. Хуллас, қанчалик «бўйи баланд дарахт»ларни танласангиз, сиз ҳам шунча «бўйи баланд дарахт» 
@Fano911


Report Page