jj
- Йўлда мижоз сухбатлашишни истамаса, унга ҳадеб гап сотаверма. Унга сенинг “қўша-қўша бизнесларинг борлиги, аслида кира қилмаслигинг, шунчаки йўлинг бўлгани учун одам олганингни” бир тийинлик қизиғи йўқ бўлиши мумкин. У шунчаки бир нуқтадан иккинчи нуқтага етиб олмоқчи холос, шўрт пабери!
- Иложи борича машинанг салонида сигарет чекма, овқатланма. Тамаки ёки емиш хиди табни ҳира қилади. Фаросатни ишлат.
- Машинанг салонини доим озода тут, тез-тез “мойкага” кириб тур. Турли, ўткир бўлмаган ҳаво ҳушбўйлаштиргичлардан фойдалан.
- Автонинг эшик ойналарини умумий контроллердан блоклаб қўйма. Йўловчи исталган пайт ўзи томонидаги ойнани оча олсин, ёки аксинча.
- Йўловчи томондаги ҳавфсизлик камарини созлаб, чангини артиб қўй. Агар йўловчи камарни тақиб олса - Сизга шартамас-у эээ - деб ишшайма.
- Йўлда ҳадеб бошқа ҳайдовчиларга жахл қилиб бақириб, сўкинаверма. Салонда бир ўзинг эмассан.
- Рульга ўтиришдан аввал ёнингга қайтим учун етарлича пул олиб ол. Безрайиб – Ие, қайтимим йўқ экан, рози бўласиз энди – деб паст кетма.
- Йўловчини ҳурмат қил. Эсингда бўлсин, сен уни текинга олиб кетаётганинг йўқ, аксинча, унинг берган пулига рози бўлиб, ўз хизматингни таклиф қилдинг.
- Кира қилмоқчи бўлган худудингни, манзилларни иложи борича яхши билиб ол. Агар бирор манзилдан ўтиб кетиб қолсанг – бу сенинг айбинг, йўловчининг эмас.
- Мусиқа тингламоқчи бўлсанг йўловчидан бир оғиз сўраб қўйишни унутма. Ёдингда тут, у сенга эмас, сен унга хизмат кўрсатаяпсан.
- Нариги томондан туриб, йўлнинг бу бетидаги йўловчига – Қаткекан укам? – деб бақирма. Маданиятли бўл.
- Рульда кетаётиб кўчада учраган қизларга (худди ғорда яшаб, умрида қиз кўрмаган маймунга ўхшаб) шанғиллатиб сигнал чалаверма. Агар бирор йўловчи қизни машинангга чиқарсанг, унга гап отиб шилқимлик қилаверма.
- Йўловчи то манзилига етгунича салоннинг бир қисмини (ўзи ўтирган ерини) ижарага олади. Шундай экан унга қулай шароитни яратиб қўй.
- Ҳоким билан ҳамкорлик қилма! #шессекунд