jj
[caption id="attachment_12450" align="alignleft" width="150"]
Муаллиф: Бахтиёр Темур[/caption]Қойил эмасман лекин шу Зиё Шокирга ҳам! Шеърингизнинг ярми гап деб, муҳокамага қўймади асаримни. Ҳой, инсон, ахир бу янги жанр - “Ҳайбаракалла”! Ҳали ҳеч ким шеърий кўринишини кашф этмаган, фақат гурунгларда айтиб келишади! -десам ҳам ҳеч кўнмади. Ўзи у гуруҳ унча ёқмади. Ҳар куни битта ном берадими-е, ҳамма ўқиб пикр билдирмай кетаверадими-е. “Ҳайбаракалла”дай ноёб каашфиёт қадрига етишмайдими-е... Бўлди энди буёғини ўзим, ёлғиз ёзаман энди. Шуниси маъқул. Буюк инсонлар ёлғиз яшашади, деган бир вақтлар Эргаш бобомиз битта кинода шум муридига.
“Ҳайбаракалла”лар ёзиш менинг ижодий-илмий ишим, сизга айтсам Гап шундаки, мен яқингинада кўпчилик майлу ихтиёрини эътиборга олиб, янги бир шеърий-ҳажвий-фольклор жанрга асос солиб, уни “Ҳайбаракалла” деб номлаб турибман! Қадимий “Бешқарсак”ни кўп эшитгансизлар, бизники шунинг замонавий модерн шакли, сизга айтсам. Бу ҳам бешқарсак ҳамоҳанглигида айтилади. Масалан, асосий айтувчи бешқарсак остида:
“Иш бўлмаса, ош бўлсаааа!”, деганида, атрофдаги жўровозлар “Ҳайбаракаллааа!” деб қўяди баралла.
Нақорат гоҳида хўр, гоҳ мақом, гоҳ аскарларнинг истроевой йўғон овозида, гоҳ мақтов, гоҳ илтимос ёки хушомаддай эшитилиши билан ҳам кўпчиликни ўзига тордади-да.
Кейинги сафар “Севган ёринг ёш бўлсааа!” -дейилганида,
яна “Ҳайбаракаллааа!” дейишади шоввозлар- баралла.
Давом эттирилади:
Яхши кўрсанг еярсан
Пиширгани тош бўлсааа!
Ҳайбаракаллааа!
***
Иш бўлмаса, ош бўлсааа
Ҳайбаракалла!
Бизга ўхшар бош бўлсааа!
Ҳайбаракалла!
Мақтаб турсак ишламааай,
Ҳайбаракалла!
У бизга қўрдош бўлсааа!
Ҳайбаракалла!
Худди ана шу ерида депутатларимизники каби давомли-давомли қарсакларни қўшиб-қўшиб қарсакбозлик, яъни қарсаклар остида раққсга тушиб кетаверсаям бўлади.
Эндии, сизларга айтсам бу жанр кўпшакллик, масалан, юқоридаги бошқача тарзда ҳам айтилиши мумкин:
***
Иш бўлмаса, ош бўлсааа
Бизга ўхшар бош бўлсааа!
Ҳайбаракалла!
Мақтаб турсак ишламааай,
У бизга қўрдош бўлсааа!
Ҳайбаракалла!
Ёки:
Иш бўлмаса, ош бўлсааа,
Бизга ўхшар бош бўлсааа!
Мақтаб турсак ишламааай,
У бизга қўрдош бўлсааа!
Ҳайбаракалла!
Бунинг онлайн шакли янада қизиқарли бўлиши кутилаётир:
Масалан, “Ҳайбаракалла”ни бошловчи:
Чаласавод бўбкетдииик! –дея мавзуни ўртага ташлайди.
Ҳайбаракалла!
Буни ўқиётган ФБдаги иштирокчи:
Ҳарф хижжалаб, “кўп кетдик”
Ҳайбаракалла! –дея коммент жўнатади... Кейин бошқалар қўшилиб, давом эттирилади.
Энди, бир калла бир калла-да, бунда эса, дунёнинг турли чеккаларидан янги-янги, теша тегмаган “Ҳайбаракалла”лар келаверади... Шунақа гаплар, азизлар, келинг, тажриба тариқасида шу янги жанрни синовга қўйсак.Қани, қандай давом этиб қандай якун топади.
Демак бошладик:
Чаласавод бўбкетдииик!
Ҳайбаракалла!
Ҳарф ҳижжалаб, “кўп кетдик”
Ҳайбаракалла!
Давоми сизлардан
Асаримнни ўқиб войбаракалла дейишларингизни биламааан, қарсак чалиб қўйсангизлар менга илҳом бағишлаган бўлардингиз! Майли, эшитмасам ҳам...
Муаллифнинг "Фейсбук" саҳифасидан олинди