18 апрель - Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

 18 апрель - Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни


 



Барчамизга маълумки 2017 йил 18 апрель куни Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилиб, қисқа фурсатда самарали фаолият юритаётган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими шакллантирилди, соҳада таркибий ислоҳотлар изчил амалга оширилди. Соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган мутлақо янги марказлашган бошқарув тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018- йил 2- апрелдаги ЎРҚ 464- сон Қонуни билан  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун - 18 апрель, - Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни деб белгиланди.

Мазкур қонунининг қабул қилиниши жамиятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ва унда фаолият юритаётганлар касбининг нуфузини ошириш, ёш авлоднинг соҳага оид касбларга бўлган қизиқишини янада орттириш, ҳамда соҳада фидокорана меҳнат қилаётган ишчи ходимларни маънавий рағбатлантириш, уларни қўллаб қувватлаш имконини берди.

Наманган вилоятида бугунги кунда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида 2400 дан ортиқ ишчи ходимлар фидокорона меҳнат қилишмоқда. Вилоятимизда ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти, оқова сув хизматлари, ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш соҳаларида 139 тадан ортиқ корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жумладан;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг 11 та туман ва 1 шаҳар бўлимлари; “Наманган Сув таъминоти”  МЧЖ, ва унинг 11 та туман ва 1шаҳар филиаллари;   “Иссиқлик манбаи” ДУК, ва унинг 5 та филиали; Вилоят “Ягона ҳисоб- китоб маркази” ДУК,   таъмирлаш- тиклаш хизмати ДУК; Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича  инжиниринг компаниясининг вилоят филиали; Сув таъминоти ва канализация иншоотлари қурилиши бўйича инжиниринг компаниясининг вилоят бошқармаси; Вилоят кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;  Вилоят Ичимлик сувидан фойдаланишни  назорат қилиш инспекцияси ҳамда 371 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари  ва 1 бошқарув компаниялари 1301 та кўп квартирали уйларга хизмат  кўрсатишмоқда.

Бугунги синовли кунларда ҳам соҳада фидокорона фаолият юритаётган  минглаб ишчи ва ходимларимиз аҳолини карантин шароитида ичимлик сув ва иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш, ҳамда кўп квартирали уйлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида

тизимдаги ташкилот ва корхоналар кучайтирилган иш режимида фаолият юритмоқда.

        Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти корхоналарида куну тун фаолият юритаётган диспетчерлик ва авария хизматлари навбатчилиги жорий этилган.

        Кейинги уч йил давомида вилоят аҳолисини замонавий ва сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш билан боғлиқ бўлган мураккаб вазифаларни, бу борада қабул қилинган Давлат дастурларини, мамлакатимиз президентининг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлигимиз раҳбарлигида бошқармамиз томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Ичимлик сув таъминоти даражасини ошириш борасида кейинги уч йилда муайян ишлар амалга оширилиб, ушбу мақсадларда 286,9 млрд. сўм давлат бюджети маблағлари ўзлаштирилди. Халқаро молий институтлари кредит маблағлари ҳисобидан 2 та “Наманган вилояти ичимлик сув ва канализация тизимларини модернизация қилиш” ва “Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик ва Наманган шаҳри ичимлик сувтаъминотини яхшилаш” лойиҳалари амалга оширилмоқда. 313 та аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи 85 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув  таъминоти яхшиланиб, вилоят бўйича бу кўрсатгич 2017 йилдаги 62,2 фоиздан 2020 йил 1 январь ҳолатига 63,4 фоизга етказишга эришилди.

2020 йилга ҳам соҳани ривожлантириш бўйича олдимизда долзарб вазифалар турибди.

Ичимлик сув тъминоти ва оқова сув хизматларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда жами 51,3млрд.сўм маблағлар доирасида ичимлик ва оқава сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Ичимлик сув таъминоти бўйича 130,7 км ичимлик сув тармоғи, 9 дона сув қудуғи қазиш ва 16 дона сув қудуғини реконструкция қилиш, 92 дона сув насослари ўрнатиш ва монтаж қилиш, 6 дона сув сақлаш резервуарлари  қуриш, 4 донатрансформатор ўрнатиш, 2 дона ичимлик сув насос станцияси қуриш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси реконструкция қилиш  режалаштирилган.

Ушбу ишлар натижасида жами 42 минг нафар аҳолини илк бор ичимлик сув билан таъминлаш ва 91,5 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти янада яхшилаш, шу билан бирга Наманган вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси 63,9% дан 65,2% га ошишига эришиш кўзда тутилган.

Оқава  сув таъминоти бўйича 41,0 км оқава сув тармоқлари қуриш ва 1 дона оқава сув тозалаш иншооти қуриш режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида вилоятдаги 38,2 минг нафар аҳолига оқава сув хизмат кўрсатиш яхшиланади, шу билан бирга Наманган вилояти аҳолисининг оқава сув хизмати билан таъминланганлик даражаси 21,1%дан22 %га ошишига эришиш кўзда тутилган.

Жумладан,

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январ  кунги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан 2020 йилда 3 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 11,1млрд. сўм маблағлар ажратилиши ва ушбу маблағлар доирасидаИчимлик сув таъминоти бўйича жами 39,9 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 4 та ичимлик сув қудуқлариниқуриш, 4 та ичимлик сув қудуқларини реконструкция қилиш, 1 та ичимлик сув насос станцияси қуриш ва 3 та сув сақлаш резервуарлари қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари  асосида жами 12,1 млрд. сўм, доирасида 60,0 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 75,0 км ичимлик сув тармоқларни  таъмирлаш, 5 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 16 та ичимлик сув қудуқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Инқирозга қарши курашиш бўйича шакллантирилган қўшимча дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган ишлар

Қўшимча дастур доирасида жами 28,1 млрд.сўм маблағлари доирасида Ичимлик сув таъминоти бўйича жами 16,6 км ичимлик сув тармоқларини қуриш, 3 дона сув сақлаш резервуарлари қуриш, 4 дона трансформатор ўрнатиш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси қуриш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 7,7 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва 16,8 минг нафар ахоли ичимлик суви билан таъминланади.

Оқава сув таъминоти бўйича жами 41 км оқава сув тармоқлари тортиш,   1 дона оқава иншооти қуриш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур амалга ошириладиган қурилиш монтаж ишлар натижасида 48,2 минг ортиқ аҳолига оқава сув хизмати кўрсатиш яхшиланади.

Жумладан,

1. “Наманган шаҳри оқова сув тизимини реконструкция қилиш ва  кенгайтириш (1-босқич)” объектида 2020 йилда жами 3,1 млрд.сўм пул маблағлари доирасида 14,4 км оқава сув тармоқларини қуриш ва 1 дона оқава насос станциясини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади. Ушбу ишлар натижасида Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари марказидаги жами   28,2 минг аҳолига оқава сув хизмати кўрсатиш яхшиланади.

2. “Наманган” ЭИЗ “Сабзазор” массиви ичимлик сув ва канализация тизимларини қуриш” объектида 2020-2022 йилларда жами 89,5 млрд.сўм(2020 йилга - 10,0 млрд.сўм) пул маблағлари доирасида 18 км оқава сув тармоқлари қуриш ва 1 дона янги оқава сув иншооти қуриш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида Чуст тумани Сабзазор массиви  худудидаги

саноат корхоналари ва қўшма корхоналар оқава сув хизмати билан таъминланади.

3. “Наманган” ЭИЗ “Ибрат” массиви ичимлик сув ва канализация тизимларини қуриш” объектида 2020-2022 йилларда жами 35,4 млрд.сўм (2020 йилга - 15,0 млрд.сўм) пул маблағлари доирасида 16,6 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 8,8 км оқава сув тармоқлари қуриш, 3 дона сув сақлаш резервуарлари қуриш, 3 дона трансформатор ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида Тўрақўрғон туман Ибрат массиви  худудидаги янги саноат корхоналари ва қўшма корхоналар оқава сув хизмати билан таъминланади.

Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар.

Наманган вилоятида 2020 йилдан бошлаб, умумий қиймати 142,7 млн.доллар (банк кредити 114,млн.доллар) бўлган халқаро молия институтлари томонидан ишлар бошланади ва жорий йилда жами 8,4 млн. доллар маблағ ўзлаштирилади.

  Жумладан,

1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги умумий қиймати 74,6 млн. доллар(банк кредити 60,0 млн.доллар) бўлган “Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш”лойиҳасини 2019-2023 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан ичимлик сув иншоотлари қувватини  410 минг м3/суткага етказиш, 55,2 км ичимлик сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Поп тумани оқава сувларни тозалаш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Бу лойиҳа доирасида Наманган шаҳрида яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти даражасини 69,3% дан 90%  етказилиши кутилмоқда.

Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарори билан тасдиқланган.

Бугунгикунда лойиҳанинг ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш устидантехник назорат олиб бориш бўйича “СЕСТ инфраструктурний” Ҳалқаро консалтингкомпанияси билан шартнома тузилган бўлиб, хозирда ушбу ташкилот томониданлойиҳа-смета ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

2020 йилда 7,9 млн.доллар маблағлар ўзлаштирилади.

2. ОПЕК жамғармаси иштирокидаги умумийқиймати 68,1 млн.доллар (банк кредити 54,0 млн.доллар) бўлган “Наманган вилоятининг Заркент, Ходжикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик аҳоли пунктлари ва Наманган шаҳри ичимлик сув таьминоти тизимларини яхшилаш”лойиҳасини 2020-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида қуввати 51,4 минг м3/сутка бўлган “Заркент” ва “Булоқбоши” сув олиш иншоотлари, Янгиқўрғон туманида 3 та сув  тақсимлаш иншоотлари, Наманган шахрида 2 та сув тақсимлаш иншоотлари, 73,7 км магистрал ва 129,1 км ички сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутинган.

Янгиқўрғон тумани ва Наманган шаҳрининг шимолий қисмида яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти даражасини 51% дан 100%га етиши кутилмоқда.

Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган.

Бугунги кунда лойиҳанинг ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш устидан техник назорат олиб бориш бўйича  Ҳалқаро консультант ташкилотини танлаш бўйича элон берилган ва жорий йил 1 май куни тендер ўтказилиши белгиланган.

2020 йилда 500 минг доллар маблағлар ўзлаштирилади.

Вилоят маркази ҳамда туманлардаги 854 дан ортиқ кўп квартирали уйлар таъмирланди, 650 уйларга туташ ҳудудлар ободонлаштирилди, 280 тадан ортиқ болалар майдончалари,  109 та тандир хоналар, 82 та санитар узеллар қурилди ва таъмирланди.

   2020-йилда ҳам Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олдимизда долзарб вазифалар турибди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарори бўйича  Наманган вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармасининг 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида.

2020 йилда манзилли  дастури бўйича 41 та кўп қаватли уйлар жорий ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилмоқда.

Дастурни амалга ошириш учун жами; 7,8 млрд. сўм маблағ режалаштирмоқда.

  • Тижорат банклари томонидан 1,15 млрд.сўм,
  • маҳаллий бюджет ҳисобидан 4,06млрд.сўм,
  • ХУЖМШ(хусусий уй-жой мулкдор ширкати) ўз маблағлари ҳисобидан
  • 2.6млрд.сўм,

Ушбу маблағлар эвазига қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда:

  • 27такўп қаватли уйларни18 429кв. метр том қисмини мукаммал таъмирлаш;
  • 13 та уйнинг 5054  кв. метр том қисми жорий таъмирлаш;
  • 147 та кириш йўлаклари таъмирлаш;
  • 49 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига темир эшиклар ўрнатишва 2 та кўп қаватли уйларнинг темир эшикларига 8 кодли қулфлар ўрнатиш;
  • 2 та кириш йўлакларининг козерокларини таъмирлаш;
  • 439   кв.метр фрамугаларга ойналар ўрнатиш;
  • 664 п.м. тарновларни таъмирлаш;
  • 8та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмини тартибга келтириш 34 дона электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш;
  • Жами 46 та Болалар майдончаларидан 34 та қуриш  ва 12та таъмирлаш;
  • 20 000 кв.метр уй олдидаги йўлакларни (тротуар) бетон қопламаси билан қоплаш;
  • 33 та Кўп қаватли уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш режалаштирилмоқда:

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича жорий йил учун тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш, кўп хонадонли уй-жойларда белгиланган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари, уйларнинг фасад, том қисмини мукаммал таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш, болалар майдончалари, йўлакларни бетон қопламаси билан қоплаш ишларини амалга ошириш, шу каби ўта долзарб ва ҳаётий муҳим вазифаларни амалга ошириш бугун бизнинг зиммамизда. Ишонамизки, бугунги кундаги жорий этилган карантин шароитида ҳам вилоятимиз уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилаётган барча ишчи, ходимлар ва раҳбарларнинг

бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, олдимизда турган вазифаларни шараф билан адо этамиз.

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, улар учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш масалалари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиши ва самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Энг асосийси, бугунги кунда биз вилоятда соҳага оид муаммоларни, уларни келтириб чиқарадиган сабабларни яхши ўрганганмиз, энг ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда уларни бартараф этиш, истеъмолчиларни сифатли ва кафолатли коммунал хизматлар билан таъминлаш бўйича аниқ дастурлар, режалар, чора-тадбирларни белгилаб олганмиз ва ишончимиз комилки бу борада кутилаётган натижаларни қўлга киритиб, аҳолимизнинг розилигига эришамиз.

Халқимизнинг розилиги – бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий ва энг адолатли мезондир.

 

Наманган  вилояти уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси

матбуот хизмати

 

 
































































Report Page