Interview

Interview

© Рустамхўжа Набихўжаев

"Андижон" жамоаси собиқ легионер футболчиси Виталий Мирний билан сухбат!

Ассалому алайкум Виталий яхшимисиз. Дастлабки саволим Ўзбек футболи сизга қандай таассурот қолдирди?


— Ўзбек футболи хақидаги таассуротларим яхши, сизларда яхши чемпионат, кўп яхши футболчилар йиғилган бир сўз билан айтганда Ўзбек футболи хотирамда қолди


"Андижон" жамоаси хақида нима дея оласиз, жамоада қийинчиликлар бўлганми?


— "Андижон" жамоасида қийинчиликлар бўлган, мен 6 ой маош олмадим, раҳбарият билан муносабатларимиз хам яхши эмас эди


Андижонлик мухлислар хақида нима дея оласиз?


— Андижонлик мухлислар жудаям зўр, мен Андижонлик мухлисларни яхши кўраман ва уларга миннатдорчилигимни етказиб қўйсангиз


"Андижон" жамоасини қийин молиявий аҳвол туфайли тарк этдингизми ёки...?


— Катта қарз туфайли жамоани тарк этдим, юқорида айтиб ўтганимдек 6 ой давомида маош олмадим


Ҳозирги жамоангиз хақида гапириб берсангиз?


— Ҳозир мен "Черноморец" клубидаман жамоа жуда яхши савияда ва яхши шароитда.


"Андижон" таркибида энг яхши ўтказган ўйинингиз?


— Бу "Навбаҳор" билан 1-1 бўлган ўйин супер ўйин атмосфера жуда зўр, хотирамдан чиқмайди


Келгуси фаолиятингиздан нималарни кутяпсиз?


— Келгусида "Черноморец" клуби билан Премер-лигада юқори ўринларни эгаллашни истайман


"Нефтчи" ёки "Андижон" хақида яхши хотирангиз борми?


— "Нефтчи"да мени яхши кутиб олишди яхши жамоа эди, Андижонда ўйинда яхши харакат қилдим ва мухлислар дахшатли қўллаб-қувватлашди, афсуски жамоада молиявий муоммолар мавжуд эди.


Ўзбек клубларидан таклиф тушса қабул қиласизми ёки Ўзбекистон чнмпионатига қайтмайсизми?


— Ҳа албатта агар муносиб жамоадан таклиф тушса албатта қайтаман!


Ҳозирги кунда нима билан бандсиз?


— Мен ўзимга айта оламанки мен доим машқ қилишни ва яхши ишлашни яхши кўраман


✍️Рустамхўжа Набихўжаев

Report Page