Interview

Interview

© Рустамхўжа Набихўжаев

"Андижон" жамоасининг легионер футболчиси Дмитро Зозуля саволларга тўлиқ жавоб берди!

Футболга қандай кириб келгансиз сизнинг биринчи жамоангиз ва мураббийингиз ким?


— болалигимдан "Оболон" клубида тахсил олганман, мураббийим Михал Михалич Лабузов бўлган ўқишни тугатгандан сўнг "Оболон" ФК билан биринчи профессионал шартномани имзоладим!


Футбол хаётингизни қанчалик ўзгартирди?


— Менинг бутун хаётим футбол билан боғлик, барча дўстларим ва танишларим футбол туфайли!


Сизга Ўзбекистон Суперлигаси ёқдими таассуротларингиз қандай?


— "Андижон"дан таклиф келиб тушгач, мураббийим билан маслахатлашдим ва у бу ерда футболнинг савияси баландлигини айтди. Биз 3 ўйин ўтказдик ва ҳозирги пайтда Ўзбекистон чемпионати мени ҳайратда қолдирди, деб айта оламан.


"Андижон" жамоаси билан қандай келишувга эришдиз?


— "Андижон" билан мавсум охиригача шартнома имзоладим. Бу вақт ичида мен жамоа билан муносиб натижаларга эришмоқчиман.


Андижонлик муҳлислар хақида нима дея оласиз, улар сиз кўрган футбол мухлисларидан қандай фарқ қилди?


— Ҳар бир жамоанинг мухлислари бу жуда муҳим хусусият. Видеода Андижонлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши мени ҳайратда қолдирган. Лекин Андижонга келганимда минглаб содиқ мухлисларни жонли равишда кўрганимда бу жуда илхомлантирувчи ва куч бағишлаган!


Коронавирус хақида нима дейсиз?


— Коронавирус - бу дунё миқёсидаги муаммо, футбол жуда кўп азоб чекади. Аммо асосийси бу одамларнинг соғлиғи. Мен бир гап айтаман яхшиси карантин қоидаларига амал қилиб уйда қолинг бу ўзингиз ва яқингларингиз учун жуда муҳум!


"Андижон" жамоаси бош мураббийи жамоани тарк этди сиз бунга нима дея оласиз?


— Бу мавзуда бир нарса дейишим қийинг. Бир гап "Андижон" учун бу жудаям катта йўқотиш.


Жамоадаги муҳит қандай?


— Жамоа мени жуда яхши қабул қилди, жуда кўп тажрибали йигитлар бор. Бизнинг вазифамиз мувозанатни сақлаш ва майдонда ҳам ундан ташқарида ҳам битта бўлиш.


"Андижон" жамоасидан яна бошқа жамоалардан таклифлар тушган эдими?


— Менда Украинадан ва Чет элдан таклифлар бор эди. Андижондан таклиф келганида мен уни дарҳол қабул қилишга қарор қилдим. Шартномани имзолаш пайтида хали таклифлар бор эди аммо бу энди муҳим эмас эди. Мен Андижонлик ўйинчиман! - дея жавоб берди Дмитро Зозуля.


✍️ Рустамхўжа Набихўжаев

Report Page