Internet

Internet

@Video_xabar

Mobiuz мобил оператори Ўзбекистоннинг 7 та янгиликлар сайтига киришда интернет-трафик сарфланмаслигини таъминлади. Шунингдек, компания бир қатор ахборот-таълим ресурсларига ҳам бепул кириш имконини яратди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.


16 мартдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Оммавий тадбирлар бекор қилинди, боғчалар, мактаблар ва олийгоҳларда ўқишлар тўхтатилди, коронавирусга чалинган ёки гумон қилинаётган инсонлар карантин ва назоратга олинди. Жамиятимизда ушбу мавзу бўйича янгиликлар доимий кузатилаётган ва фаол муҳокама қилинаётган бир пайтда тезкор, аниқ ва ҳақиқатга мос маълумотларни олиш аҳамиятлидир.


Mobiuz мобил оператори мазкур йилнинг 1 май санасигача абонентлар учун Ўзбекистоннинг еттита янгиликлар сайтига киришни бепул қилди. Улар – Daryo.uz, Kun.uz, Uznews.uz, Gazeta.uz, Podrobno.uz, Uzreport.news ва Xabar.uz веб-сайтларидир. «Бу орқали Mobiuz абонентлари коронавирус бўйича янгиликлардан ва жойлаштирилаётган таҳлилий маълумотлардан янада кенгроқ хабар топади, деган умиддамиз. Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари коронавирус мавзусини кенг ёритмоқда, ахборот-таҳлилий материаллар бериб боришмоқда. Энди абонентларимиз мегабайтлари ҳақида қайғурмасдан бу материаллар билан танишиб чиқишлари мумкин», — дея изоҳлайди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Manba: Www.xabar.uz


Kanalimizga Ulaning👇🏻https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7NsYY84t_Ti2Xyg


Report Page