Ўзбекистонда интернет хизмати янада арзонлашди

Ўзбекистонда интернет хизмати янада арзонлашди


Vayvooo ))

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йил 21 декабрь кунидан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с учун (ташқи каналда) 91,50 га туширилганини маълум қилади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.


Таъкидланишича, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта туширилган. Хусусан, тарифлар 1 Мбит/с учун 13 январдан 156,24 долларгача, 17 февралдан 136,34, 1 мартдан бошлаб 133,62, 2 мартдан 115,26 долларга, 27 апрелдан 112,91, 25 июлдан 111,21 долларгача, 19 августдан 108,31гача, 22 августдан 107,03, 19 сентябрдан 105,77, 28 октябрдан 103,03 гача ва 21 декабрдан 1 Мбит/с учун 91,50 долларгача туширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда бу борадаги нархлар ўн етти марта туширилган эди. Яъни, 2015 йил январь ойида 1 Мбит/с учун 259,29 доллардан, декабрь ойида 157,60 долларгача туширилганди.

«Ўзбектелеком» - АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания қуйидаги хизматларни кўрсатади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференсалоқа хизматларини, CDMA ва GSM стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади. 

Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта —UZTELECOMсб, UZMOBILEсб, UZONLINEсб ва TELECOM TVсб савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22та филиал фаолият юритади, улардан 14 таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3 таси шўъба корхонасидир. Компания ходимларининг сони 2014 йил охирига келиб, 14 минг нафарни ташкил этган. «Ўзбектелеком» АК Мобил ва қайд этилган, шаҳарлараро ва халқаро алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматлари кўрсатувчи саккизта қўшма корхоналарда ўз улушига эга.


Report Page