#Instagram

#Instagram

@qaraqalpaqstan_resp

Instagram муҳим функция билан янгиланди


Кўпчилик ёшларнинг севимли сервисларидан бири – Instagram янги функцияни жорий этди. Яъни, энди фойдаланувчилардан кимлар айни пайтда онлайн эканини билиш мумкин.

Instagram’да янги имконият: энди кераксиз обуначиларни блоклаш шартмас!

Энди ушбу ижтимоий тармоқда фойдаланувчининг мақомини (онлайн ёки йўқлигини) билиш жуда осон. Бунинг учун ўз обуналарингиз рўйхатига ёки шахсий ёзишмаларга (Direct) ўтиш лозим. Шу ерда кимнинг фотосурати ёнида яшил рангли индикатор ёқиқ кўринса, бу ўша киши айни пайтда онлайн эканини англатади. Компаниянинг блогида таъкидланишича, мазкур янги функция дўстлар орасида мулоқотни соддалаштиришга хизмат қилади.

Айтиб ўтиш керакки, дастлабки созламалар бўйича ушбу функция фаол ҳолатда бўлади. Агарда ўзингизнинг онлайнлик мақомингизни яширмоқчи бўлсангиз, буни профил созламалари орқали амалга ошира оласиз.



Report Page