Instagram
@vodiyИжтимоий тармоқ орқали кўплаб фолоуверларга эга бўлган аккаунтлар айни пайтда реклама мазмунидаги хабарларни эълон қилиш орқали мўмайгина даромад топмоқда.
Шундай қилиб, Instagram'да битта хабарни эълон қилишнинг энг қиммат баҳоси 1 миллион доллар бўлиб, у 110 миллион мухлисга эга Кайли Женнерга тегишли. 138 миллион фолоуверни мафтун этган хонанда ва актриса Селена Гомес эса битта реклама-хабарни 800 минг доллар эвазига чоп этади.
Кучли учликни «Ювентус» футболчиси Криштиано Роналду якунлаган. У битта хабарни Селенадан 50 минг доллар арзонроққа чоп этиши мумкин.
Топ 10ликнинг кейинги поғоналари қуйидагича тартибланади:
4. Ким Кардашян - 720 минг доллар
5. Бейонсе - 700 минг доллар
6. Дуэйн Жонсон - 650 минг доллар
7. Жастин Бибер - 630 минг доллар
8. Неймар - 600 минг доллар
9. Месси - 500 минг доллар
10. Кендалл Женнер - 500 минг доллар