Instagram 100 млрд долларга баҳоланди

Instagram 100 млрд долларга баҳоланди


12 ой ичида Instagram ижтимоий тармоғи даромади 10 миллиард доллардан ошади, платформа янги фойдаланувчиларни Facebook'дан-да тезроқ жалб қилмоқда. Bloomberg Intelligence таҳлилчиси Житендра Варал шундай хулосага келди. Июнь ойида платформадан фаол фойдаланувчилар сони ойига 1 миллиарддан ортиқни ташкил қилди, ижтимоий тармоқ олдиндаги беш йил ичида бу кўрсаткични икки бараварга ошириши мумкин, деб ҳисоблайди у. 

Фото: vk-smi.ru

Бундан ташқари, Instagram аудиторияси Facebook фойдаланувчиларига қараганда ёшроқ, бу эса платформани реклама берувчилар учун янада жозибали қилади. 

Агар Instagram мустақил компания бўлганида (у Facebook'га қарашли) унинг қиймати 100 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган бўлар эди, дейилади манбада.  

Instagram — 2010 йилда суратлар билан бўлишиш мақсадида ишга туширилган илова ва ижтимоий тармоқ. Дастлаб у фақат iPhone эгаларига мўлжалланганди, унинг Android операцион тизим бошқаруви остидаги смартфонлар учун версияси 2012 йилдагина ишга тушди. 

Ўша йилнинг апрелида Facebook Inc. Кевин Систром ва Майк Кригердан Instagram'ни 1 миллиард долларга сотиб олди. Икки йил ўтиб, Citigroup таҳлилчиларига баҳоларига кўра, Instagram нархи 35 миллиард долларни ташкил қилган.

Ижтимоий тармоқ июнь ойида 1 миллиард фаол фойдаланувчи кўрсаткичини қайд этди. Ишлаб чиқарувчилар янги IGTV иловасини намойиш қилишди. У 1 соатгача бўлган видеоларни ишлаш ва кўриш имконини беради.

Бу фонда Facebook котировкаси ошди, компания асосчиси Марк Цукербергнинг молиявий ҳолати бир кунда 1,7 миллиард долларга, 77 миллиард долларгача ошди. 

Report Page