Тошкентдаги Британия Менежмент Университети баҳорги семестр учун қабулни очиқ деб эълон қилади!

Тошкентдаги Британия Менежмент Университети баҳорги семестр учун қабулни очиқ деб эълон қилади!


COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, университет 2020 йил кузда ўқишни бошлай олмаган абитуриентлар учун баҳорги семестрга қабулни эълон қилади. Янги рўйхатдан ўтган талабалар 2021 йил 11 январда ўқишни бошлайди ва 2021 йил июн ойида баҳорги семестр тугагандан сўнг улар йилни якунлаш учун зарур фанларни Ёзги мактабда (июл-август, 2021 йил) ўқишни давом эттиришади.


2020 йил кузги семестрни бошқа ОТМда таҳсил олган талабаларнинг илгари ўрганилган фанлари билан ўтиш имконияти кўриб чиқилади. Шундай қилиб, бошқа университетдан ўтиш истагидаги талабалар ёзда қўшимча фанларни ўқишлари шарт эмас (агар қабул комиссияси ўтилган фанларни ва дарс соатларини Британия Менежмент Университети 1-семестр фанларига мос келади деб ҳисобласа).


Британия Менежмент Университети баҳорги семестрга (январ-июн, 2021 йил) кириш учун сизга қуйидагилар керак:

1. IELTS сертификати минимал балл билан ≥ 5,5 (ёки эквивалент);

2. Университет томонидан ўтказилган ≥ 50 фоиз натижа билан математикадан тест синовлари.


Ҳужжатлар онлайн тарзда 2020 йил 31 декабргача қабул қилинади (https://bmu-edu.uz/ ҳаволаси орқали APPLY NOW' ни босинг).

Қабул бўйича қўшимча маълумотни +99895 511-99-99 рақамига қўнғироқ қилиш ёки университетнинг Telegram саҳифаси (t.me/BMUedubot) ва Instagram'дан савол йўллаш орқали олишингиз мумкин.


Расмий каналларимизни кузатиб боринг:

Website: www.bmu-edu.uz

Instagram: @bmuedu

Telegram-аккаунт: t.me/BMUedubot

Telegram-канал: https://t.me/bmuedu

Facebook: fb.com/bmuedu

E-mail: info@bmu-edu.uz

Телефон: +99895 511-99-99

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page