Аҳоли пулларини олган тумангазнинг сохта инспектори ушланди

Аҳоли пулларини олган тумангазнинг сохта инспектори ушланди

Kun.uz
Фото: knews.kg

Бухоро вилоятининг Ромитон туманида 23 июнь куни туман МИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил апрель ойида Ромитон туманида яшовчи, муқаддам судланган, “Инновацион газтехсервис” МЧЖ техник хавфсизлик бошлиғи Ш.О. шу туманда яшовчи, Х.А.нинг уйига келиб, ўзини “туман газ таъминоти ходими” деб таништирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс унинг газ ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказиб бериш учун алдаш йўли билан 43.000 сўм пулини олганлиги ҳамда шу йил май ойи бошида шу тумандаги қишлоқда яшовчи, Н.Р.га газ таъминотидан қарзи борлигини айтиб, ундан алдаш йўли билан 1.185.000 сўм пулини олиб, абонент картасига кирим қилмасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Ш.О. ушланган.

Report Page