INSA

INSA

INSA
INSA эксклюзив эшиклар серияси – файзли кошонага шохона эшиклар!

Классик услуб ўзида нимани намоён қилади? Классика – бу ҳақиқий дабдаба, майин чизгилар, абадий жодудир.

INSA ижросидаги классик усулда ишланган хона эшиклари – жозибадор бўёқ берилган MDF, тилла ҳалли зарқоғоз билан безатилган декоратив элементлар билан бойитишнинг ажойиб усулидир.

INSA классик эшикларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган табиий ёғоч – ёқимли, жонли, эстетик бенуқсон ва сифатли ашё ҳисобланади. Табиий ёғочга бўлган қизиқиш, янгича услубга бўлган иштиёқ INSA эшикларида яққол сезилиб туради.

INSA нинг салобатли эксклюзив эшиклари анъанавий ва замонавий мебеллар билан бойитилган, чинакам аристократик дидга жавоб берадиган бежамдор уйлар учун мутлақо мос келади. Бунда сиз ҳақиқий назокатли, ўзига мафтун қилувчи зарҳал ва ёғоч деталларнинг мукаммал чизгилари, замонавий шаклларда бунёд этилган ҳашаматли саройларнинг кўп асрли анъаналари мужассам бўлган Италия образини ҳис этасиз!

INSA нинг ҳар бир маҳсулоти ўз характерига эга ўлароқ, эстетика ҳамда функционаллик маҳсулотлари ўртасидаги идеал мувозанатнинг элементлари мажмуасидан иборат.

INSA – бу 17 йил давом этган катта меҳнат самарасидир! Бу юқори малакали профессионал маслаҳатчилар, шаҳар марказига яқин жойлашган шоу-румлар, маълумот олишга қулай информацион саҳифалар, энг қисқа муддатда етказиб беришни таъминловчи юқори технологиялар демакдир.

INSA компаниясида ҳар бир ҳашаматли уй ҳақиқий кўркам эшиклар билан жиҳозланиши учун барча шарт-шароитларга эга. Орзуингиздаги уйни ҳақиқий профессионалларга ишониб топширинг!

Синчиклаб танланган хомашёлар, пухта ўйланган деталлар, мукаммал зарҳал жилолар, нафис аксессуарлар INSA эксклюзив эшикларини сифат ва услуби бўйича ноёб санъат асарига айлантиради. INSA - ўзингиз учун шинамлик яратинг! 

INSA компаниясининг шоу-рум манзиллари:

Шоу-рум #1:

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 2/1 уй.

Мўлжал: Темир йўллар шифохонаси, Artel заводи.

Йўл схемаси

Телефон: +99899 865 55 00.

Шоу-рум #2:

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Афросиёб кўчаси 2-уй, “Барака центр” биноси.

Мўлжал: “Жемчуг” дўкони, “Космонавтлар“ метро бекати.

Йўл схемаси

Телефон: +99871 289 77 55

Веб-сайт: www.insa.uz

Report Page