ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ, СИРДАРЁЛИКЛАР!

ҲИММАТИНГИЗГА БАЛЛИ, СИРДАРЁЛИКЛАР!



Мард қилмас кўнгил тўлмайдиган ишни,

Мард қилар Худо қўллайдиган ишни.

Буюк ҳиммат билан бўлмайдиган ишни,

Бўлдириб қўяди Сирдарёликлар!


Муҳтарам Президентимиз “ Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиққанларидан сўнг 1570 нафар сирдарёлик тадбиркор бу чақириққа “лаббай” дея жавоб берганлигини кўриб, сирдарёлик эканимдан қалбим фахру ифтихорга тўлди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 1570 саховатли қалблар қаторига ҳали Сирдарёдан ташқарида юрган сирдарёликлар  сонини қўшмадик. Бу рақамга ҳали Тошкентда юрган, Ўзбекистоннинг турли вилоятларида юрган, қўшни мамлакатларда юрган ва дунёнинг турли давлатларида, турли қитьаларда юрган сирдарёликларни қўшмадик, айнан сирдарёликларга ёрдам бераман деган сирдарёликларнинг юзлаб дўстлари сонини қўшмадик. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, қаторда норинг бўлса юкинг елкангда қолмайди деганларидек, бу умумхалқ ҳаракатда сирдарёликлар мамлакатимизда энг пешқадамлардан бири эканлиги,   саҳоватли, серҳиммат, меҳридарё ўзбекнинг асл фарзандлари, асл ворислари Сирдарёда кўкрак кериб юрганлиги кўзимизга нур, қалбимизга ифтихор, руҳимизга шижоат бағишлади.

Вилоятимиз хокими Ғ.Ғ. Мирзаев йиғилишлардан бирида шундай деганлари эсимда: “Мен оддий камбағал оилада ўсганман. Уйимизда бир тишлам қаттиқ нон баъзида бўларди, баъзида  бўлмасди. Талабалик давримнинг ҳам шанба бозори мардикорликда ўтди. Қийинчиликларни, қашшоқликнинг аччиқ азобларини ўз бошимдан ўтқазганман. Шунинг учун қийналиб қолган одамларни кўрсам, мен ўзимни кўргандай бўламан. Ўзим ҳам кечагина мана шу одамлардай эдим.  Шунинг учун дарҳол  ёрдамга шошаман. Худо ҳохласа, Сирдарёда мен бормаган қишлоқ, мен бормаган овул, мен бормаган маҳалла қолмайди.  Ҳали менга мурожаат қилган одамларнинг биронтасига ёрдам қўлини чўзмай, бежавоб қолдирганим йўқ, бундан кейин ҳам уларнинг муаммоси ечилмай қолмайди. Уларнинг фарзандлари  эртага албатта  олий ўқув юртларига кириб ўқишларига, Муҳтарам Президентимизнинг назарларига тушишларига, халқимиз ишончини оқлаб депутатлик мартабаларига кўтарилишларига, олим, шоиру юксак мавқели уламо бўлиб етишишларига заррача шак шубҳа йўқ. Бу дунё чархпалак. Мен ўз отамни қанча қадрласам, ўз фарзандимни қанча ардоқласам, ўз қизимни, ўз набирамни қанча бошимга кўтарсам ҳар бир сирдарёликни мана шунча эъзозлайман, мана шунча ҳурмат қиламан, жон дилим билан яхши кўраман, бу умумхалқ ҳаракати нафақат тадбиркорларнинг, балки барчамизнинг ҳаракатимиз, беминнат бурчимиз, холис хизматимиз, барчамизнинг ихтиёрий қалб амримиздир”, деган эди.

Вилоятда ўн олти минг эҳтиёжманд ва вақтинча ишсиз қолган оилалар қатлами аниқланиб, бугунги кунда уларнинг эҳтиёжлари, озиқ овқатлари, турмуш шароитлари, кам кўстлари  баҳоли қудрат қондирилмоқда. Бунинг учун бир неча ўн миллиард сўм сарфланмоқда.  Баъзиларига уйда бажариладиган ишлар таклиф қилинмоқда. Баъзилари тадбиркорларга  иш ўрганишлари учун бириктирилмоқда. Бенжамин Франклин айтганидай: “Балиқни ўзини эмас, доимо тутиб, рўзғор тебратишлари учун, қармоқ бериб, балиқни қандай тутиш кераклиги ҳам ўргатилмоқда.”

   Ўзбеклар: “Қўлдан берганга қуш тўймас”, деганидек доимий даромад манбаи яратиб бериш чора тадбирлари кўрилмоқда.

Хуллас, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев бошлаб берган “Саховат ва кўмак” умумхалқ  ҳаракати бугун Сирдарёда дадил қадамлар билан олға қадам ташламоқда. Абдулҳамид Чўлпон айтганидек, “Халқ тўлқиндир, Халқ денгиздир, Халқ кучдир !”

Ҳимматингизга балли азиз Сирдарёликлар !


МУҲАММАД ИСМОИЛ,

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ.

Report Page