info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1. Савол: Эшитишимга қараганда солиқ тўловчиларнинг фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилиши бўйича мораторий даври узайтирилибди, шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги 5969-сонли Фармонлари билан 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатиш белгиланди, лекин жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно эканлиги келтириб ўтилган.

2. Савол: Ишлаб чиқариш учун ташкил этилган корхонамизга асбоб ускуналарни ўрнатилиши кечикяпти, ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланмаётганимиз учун амалдаги тартибга кўра солиқ ставкаси оширилган миқдорда ҳисобланадими?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.

3. Савол: Ишлаб чиқариш корхонасида товар реализацияси хажми камайганлиги сабабли корхонада молиявий қийинчиликлар юзага келмоқда, шундай шароитда имтиёзлар жорий қилинганми?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ҳамда жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармонлари қабул қилиниб, унда имтиёз ва преференциялар бериш назарда тутилган.

Жумладан: мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди;

- айрим соҳалар, масалан, туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса амалдаги 12% ўрнига 1% ли ставкада тўлайди;

- кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди;

- товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчпалик

6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.

4. Савол: Карантин даври муносабати билан якка тартибдаги тадбиркорларга қандай имтиёзлар кўзда тутиляпти?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонларига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг

50 фоизига қадар камайтирилади.

5. Савол: Корхонамиз товар экспорти билан шуғулланади, ҳисобот даврида муддати ўтган дебитор қарздорлигимиз мавжуд. Мазкур ҳолатда ҳам маҳсулот экспортини амалга оширсак бўладими?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонларига асосан ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;

2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

6. Савол: Алкагол маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланамиз, бизнинг корхонага ҳам енгилликлар яратилдими?

Жавоб: Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилади;

умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилади;

7. Савол: Карантин шароитида меҳмонхона ва туристик хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича имтиёзлар белгиландими?

Жавоб: Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонларига асосан 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.


Report Page