info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1.Бугунги кунда барча махаллаларда ахолига қулайлик яратиш учун савдо ярмаркали ташкил этилган, бу борада дорилар савдоси масаласи қандай йўлга қўйилган ?

Жавоб:

Сирдарё вилоятида бугунги кунда фолият олиб бораётган жами 383 та дорихоналар бўлиб, булардан 117 таси ёки 31% “Сирдарё Дори Дармон” МЧЖга қарашли ижтимоий дорихоналардир. Бундан ташқари вилоят бўйича жами 10 дона махсус жихозланган кўчма дорихоналар фаолият олиб бораётган бўлиб, булар махаллий хокимият билан келишилган график асосида дорихоналари бўлмаган, чека худудларда дорилар савдоси билан шуғулланиб келмоқда.

2.Ижтимоий дорихоналарда дори нархини давлат белгилаб берадими? Ким назорат қилади нархларни.

Жавоб:

Ижтимоий дорихона ассортиментидаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларига 10% чекланган савдо устамаси қўлланган ҳолда, ҳамда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бошқа дори воситалари ва тиббий буюмларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 окятбрдаги ПҚ-2647-сонли қарори билан белгилаб берилган устамалар қўллаган ҳолда чакана реализация қилинади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар, улар нархининг давлат томонидан белгиланган тартибга риоя этишини тизимли асосда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари зиммасига юклатилган.

3.Таркибида наркотик ва психотроп моддалари бўлган дори воситаларини сотиш тартиби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сонли буйруғи билан тақсиқланган “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисида”ги Низомига кўра Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида. Агар фуқароларимиз такибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар бор бўлган дори воситаларини олмоқчи бўлсалар, ўз рецептлари билан хеч қандай тўсқинликсиз дорихонага мурожаат этиб, белгиланган тартибда дорилдарини олишлари мумкин, чунки карантин даврида дорихонага дори олиш учун чиқаётган фуқаролар карантин қоидаларига рияо қилган холда фақат дорихонага борсалар рухсат берилади.

4.Бугунги кунда долзарб бўлган саволлардар бири дорихоналарни ниқоблар хамда антисептик воситалар билан таъминлаш масасаласи қандай йўлга қўйилган ?

Жавоб:

Вилоятимизда карантин эълон қилинган кундан то бугунги кунга қадар “Сирдарё Дори Дармон” МЧЖ томонидан жами 57 мингтадан ортиқ 75 милион сўмлик ниқоблар, 30 000 дан ортиқ 83 милион сўмлик этил спирти ва 3 тоннадан ортиқ 38 милион сўмлик гипохлорид воситалари жойларга тарқатилди.

Шу билан бирга вилоятимизда карантинда бўлган фуқаролар учун вилоят СЭС ташкилотига 50 милион сўмлик дори воситалари етказиб бердик.

5. Бугунги кунда “Сирдарё Дори Дармон” МЧЖда дорилар захираси хақида маълумот берсангиз.

Жавоб:

Бугунги кунда “Сирдарё Дори Дармон” МЧЖ омборхоналарида дори воситалари захираси етарли тарзда шакллантирилган бўлиб, барча дорихоналаримиз ва даволаш профилактика муассасаларини узлуксиз равишда дори воситалари билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлиб, бу зақирани яна кўпайтириш чораларини кўриб келмоқдамиз.

Шу ўринда азиз ватандошлар, бугунги синов кунларида бизлар бутун жамоамиз билан сизларни эсон омон соғ саломат юришларингиз учун қўлимиздан келган барча ишларни бажариб келмоқдамиз. Биз Сиз учун харакат қилаяпмиз, сиз биз учун уйда қолинг!


Report Page