info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

Савол-1: Бугунги пандемия даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларни янда қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор фармон ҳамда қарор чиқарилмоқда. Мазкур фармон ва қарорлар талабларидан келиб чиқиб божхона органларига олдига қандай вазифалар юклатилди ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сон Фармони талабларидан келиб чиқиб, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш бўйича Сирдарё вилояти тезкор штаби ҳамда “Call center” хизмати ташкил қилиниб, фуқаролар ва тадбиркорларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Call center” хизмати 67 код билан 225-48-48 рақамли телефонига амалий ёрдам сўраб туну-кун қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Шу билан бирга, ушбу фармон билан экспорт рағбатлантириш мақсадида, ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга, 2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хом-ашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори 13-бандига мувофиқ, Давлат божхона қўмитасига истисно тариқасида божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар учун “яшил” йўлаклар ташкил қилиш ҳамда ушбу товарларга нисбатан божхона божлари ундирилмаслиги белгилаб берилди.

Савол-2: Бугунги кунда пандемияга қарши кураш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифага айланиб улгурди. Шундай жараёнда божхона органлари томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда ?

Жавоб: Божхона органларининг асосий вазифаси юртимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Шу билан бирга, юртимиз аҳолисини карантин вақтида хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишидаги узилишларга йўл қўймасликдир.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 2020 йил 16 март кунидан шу кунга қадар жами 71 партияда, оғирлиги 16 662,9 тонна, қиймати 3 286,7 минг АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари расмийлаштирилиб, вилояти бозорларига ҳамда ишлаб чиқариш корхоналаримизга тақдим этилган. Жумладан, гўшт маҳсулоти 20,2 тонна, картошка маҳсулоти

148,4 тонна, ун маҳсулоти 2717,6 тонна, буғдой 13046 тонна, кунгабоқар ва зиғир уруғлари 730,7 тоннани ташкил этди.

Бундан ташқари, ҳозирда божхона органлари назорати остида божхона омборларида жами 60 партияда, оғирлиги 20 294,9 тонна (буғдой 20 165,9 тн, ун 67 тн, кунгабоқар уруғи 62 тн) ва қиймати 4 171,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда ҳамда божхона постлари томонидан қисқа муддатларда якуний божхона режимларига расмийлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Савол-3: “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома” асосида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган хорижий автотранспорт воситалари эгалари томонидан ўтказиш пунктларида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар қўйилганлиги сабабли, мажбуриятнома муддатини қандай тартибда узайтирилди ?

Жавоб: Хабарингиз бор, Президентимизнинг махсус фармойиши билан Ҳукуматимиз раҳбари бошчилигида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси тузилди ва ушбу комиссия томонидан туну кун тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу касалликнинг республикамиз ҳудудига шиддат билан кириб келиши ва кенг тарқалишини бартараф этиш мақсадида дунёнинг барча давлатлари билан авиақатновлар, хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, юзага келган муаммоларни ўрганиб чиқиш ва пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларига божхона органларига мурожаат қилган тақдирда истисно тариқасида йиғимлар ҳисобланмасдан ҳамда божхона қоидалари бузилиш ҳолатлари юритилмасдан жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар республикадан олиб чиқилишига рухсат берилди.

Эндиликда, мажбуриятнома асосида республикага кирган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари бўлиб турган ҳудуддаги исталган божхона органига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


Report Page