info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1-Савол:- Давлат хизматлари марказлари томонидан 9 апрелга қадар берилган стикерлар бекор қилиндими?

Жавоб: Йўқ, Давлат хизматлари марказлари томонидан 2020 йилнинг 9 апрелга қадар берилган махсус рухсатнома стикерлари бекор қилинмаган ва ўз кучини йўқотмаган!

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарори билан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди.

Ушбу қарор асосида транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича берилган махсус рухсатномаларни ўз кучини сақлаб қолиши масаласида айрим тушунмовчиликлар бўлмоқда.

Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳозирда ҲАРАКАТЛАНИШ ҲУҚУҚИ САҚЛАБ ҚОЛИНГАН!

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда айрим шахслар томонидан берилган махсус рухсатномаларни бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш ёки улардан мақсадсиз фойдаланиш орқали карантин тадбирларини бузиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу мақсадда, фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.

2-Савол: - Вилоятимиздаги туман-шаҳар Давлат хизматлари марказларида коронавирус касаллигидан ҳимояланиш бўйича қандай хавфсизлик чоралари кўрилган?

ЖАВОБ: - Дарҳақиқат, Давлат хизматлари марказлари аҳоли гавжум бўладиган манзил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам вилоятимиздаги барча Давлат хизматлари марказлари биноларида Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда режа асосида профилактик дезинфекция ишларини амалга ошириш йўлга қўйилган бўлиб, барча ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали халқимизга агар карантин даврида бирор турдаги кечиктириб бўлмайдиган давлат хизматларидан фойдаланиш зарурати туғилганда хизматларни онлайн (my.gov.uz сайти орқали) олиш мумкинлиги борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бошқа, яъни зарурат бўлмаган ҳолларда фуқароларимизга уйда қолишни тавсия этамиз.

Карантин даврида ҳар бир марказга ташриф буюрувчи мижоз бинога киришда албатта тиббий ниқобда бўлиши шарт ва қўлларига антисептик восита билан ишлов берилгач, бинога киради ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда марказ ходимларига мурожаат қилади.

3-Савол: - Карантин пайтида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида тизимда қайта алоқа канали очилганми?

ЖАВОБ: - Албатта. Айни пайтда Давлат хизматлари агентлигининг davxizmataloqa_bot қайта алоқа канали ишлаб турибди ва ушбу каналга аҳолидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу ботга келиб тушган саволлар “авто жавоб бериш” дастури орқали эмас, балки ҳар бир мурожаат, ҳар бир савол Агентликнинг масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, имкон қадар тез фурсатда ваколат доирасида жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ботга фақат давлат хизматлари юзасидан мурожаат қилиш тавсия этилади.

Унутманг! Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиги Сизнинг қўлингизда! Давлат хизматларидан электрон форматда фойдаланинг! Уйда қолинг!


Report Page