info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1 савол. Коронавирусни йўқотиш учун томоқни сиркали сув билан чайиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Туз ва сиркали сув оғиз шиллиқ қаватини бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.


2 савол. Иммунитетни кучайтириш учун қандай маҳсулотлар истеьмол қилиш керак?

Жавоб: Юқори каллорияли таомлар истеьмол қилиш керак, фақат ёшга қараб. Ёши катталар ёғсизроқ мол гўшти истеьмол қилишлари лозим. Инсон қишдан холсизланиб чиқади. Шунинг учун витаминга бой бўлган турли хил салатлар ейиш керак, албатта, гўшт ейиш керак дегани эмас, хар куни туҳум, дуккакли маҳсулотлардан еб туриш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳафталик меню тузиб, унинг ҳар хил бўлишига эътибор қаратиш тавсия этилади.


3 савол. Ташкилотлар ҳарорати кўтарилган ходим ҳақида хабар бериши шартми?

Жавоб: Ҳа. Ташкилотлар ҳарорати кўтарилган ходим ҳақида ҳудудий тиббиёт муасасаларига хабар бериши шарт қилиб қўйилди. Ходимлар иш бошлашдан олдин ходимларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўйилмайди.

Report Page