info

info

SIRDARYOKO INFO

1. Савол. Коронавирус билан касалланганларнинг сонини ошишига нима сабаб бўлмоқда?

Жавоб: Касаллик сонининг ошиши кўпроқ карантинга олинган беморларда аниқланаётгани билан боғлиқ. Бугунги кунда уй шароитида 61715 киши, стационар шароитда 23316 киши карантинга олинган. Уларнинг барчаси коронавирус касаллиги бўйича нохуш бўлган давлатлардан келган ёки коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотда бўлган. Уларнинг ўртасида касаллик аниқланиш эҳтимоли юқори. Карантин қоидаларига фуқароларимиз тўлиқ амал қилса, тиббий кузатувга олинган фуқароларнинг карантин муддатлари тугаганидан сўнг касаллик сонининг камайишини кутиш мумкин.

2. Коронавирусни йўқатиш учун томоқни сиркали сув билан чайиш керакми?

Жавоб: Йўқ. Туз ва сиркали сув оғиз шиллиқ қаватини бутунлигининг бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.

3. Иммунитетни кучайтириш учун қандай махсулотлар истемол қилиш керак?

Жавоб: Юқори каллорияли таомлар истеьмол қилиш керак, фақат ёшга қараб. Ёши катталар ёғсизроқ мол гўшти истемол қилишлари лозим. Инсон қишдан холсизланиб чиқади. Шунинг учун витаминган бой бўлган турли хил салатлар ейиш керак, албатта, гўшт ейиш керак дегани эмас, хар куни тухум, дуккакли махсулотлардан еб туриш мақсадга мувофик бўлади. Хавфталик миню тузиб, унинг хар хил бўлишига эътибор қаратиш тавсия этилади.

4. Бемор тўлиқ соғайганидан кейин ҳам унда касаллик юқтирувчи вируслар сақланиб туриш мумкинми.

Жавоб: Текширишлар шуни кўрсатадики, бемор тўлиқ соғайганидан кейин ҳам маълум муддатга унда касаллик юқтирувчи вируслар сақланиб туради. Буни хисобга олган холда даволанишдан кейин ҳам яна 2 хафталик реабилитация чора-тадбирлари режалаштирилади.

5. Ташкилотлар ҳарорати кўтарилган ходим хақида хабар бериши шартми?

Жавоб: Ха. Ташкилотлар харорати кўтарилган ходим хақида худудий тиббиёт муасасаларига хабар бериши шарт қилиб қўйилди. Ходимлар иш бошлашдан олдин ходимларнинг тана харорати ўлчанади ва тана харорати юқори бўлган ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўйилмайди.

Report Page