info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

Савол-1: Карантин даврида вилоятимиздаги қайси чегара божхона постларида қандай турдаги автотранcпорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, бугунги кунда “Сирдарё” ва “Ховособод” чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт товарлари ортилган юк автотранcпорт воситалари ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, юк автотранспорт воситаларидан ташқари барча турдаги автотаранспорт воситалари ва йўловчилар ҳаракатига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Савол-2: Карантин даврида чегара ўтказиш пунктларида божхона ходимлари қайси соҳа мутахассислари билан биргаликда хизмат олиб боришмоқда.

Жавоб: Бугунги кунда чегара ўтказиш пунтларида божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг чегара назорати, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати ва банк хизмати ходимлари шунингдек, короновирус пандемияси даврида касалликни кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг шифокорлари билан ҳамкорликда хизмат олиб боришмоқда.

Савол-3: Қўшни давлатлардан олиб келинадиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситалари учун керакли сертификатларни олишда қандай қулайликлар яратилмоқда.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларинининг тезкор тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш механизмини жорий этиш ва карантин даврида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Давлат божхона қўмитаси “Ўзстандарт” ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентликлари билан қўшма қарорлар имзолади. Ушбу қўшма қарорларга асосан эндиликда четдан кириб келадиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситаларини Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган талабларга мувофиқлигини баҳолашда истисно тариқасида, маҳсулот хавфсизлиги тўғрисида Санитария эпидемиология идорасининг хулосаси ҳамда сертификатлаштириш органининг мувофиқликни баҳолаш бўйича қарори асосида мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳолда товарлар “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилади.

Савол-4: Четдан олиб кирилаётган озиқ-овқат ва дори воситаларига божхона тўловларидан қандай ўзгаришлар бўлди ?

Жавоб: Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5978-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга асосан 20 турдаги товарларга 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди.

Бу товарларга қуйидагилар киради:

Т/р ТИФ ТН коди Товар номи

1. 0207 0105-товар позициясида кўрсатилган янги, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар

2. 0301-0305 Балиқ

3. 0402,

0405,

0407 Қуюлтирилган ёки шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган сут ва қаймоқ;

Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари;

Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари

4. 0703,

0706,

070700 Барра ёки совутилган пиёз, шалот пиёзи, саримсоқ пиёз, порей пиёзи ва бошқа пиёзбошли сабзавотлар;

Барра (янги) ёки совутилган сабзи, шолғом, ширин лавлаги, эчкисоқол, селдерей илдизи, редиска ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилинадиган илдизмевалар;

Барра (янги) ёки совутилган бодринглар ва сапча бодринглар

5. 0708,

0713 Пўчоғи арчилган ёки арчилмаган, барра (янги) ёки совутилган дуккакли сабзавотлар;

Пўчоғи арчилган, уруғ пўсти арчиб тозаланган ёки тозаланмаган, янчилган ёки янчилмаган қуритилган дуккакли сабзавотлар

6. 110100,

1104 Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;

1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқшоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, оқланган) бошоқли донлар;

бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги

7. 1512 Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари

8. 170199 Оқ ва бошқа шакар

9. 1902 Иссиқлик билан ишлов берилган ёки ишлов берилмаган, ичига масаллиқ (гўштдан ёки бошқа маҳсулотлардан) солинган ёки солинмаган, бошқа усулда тайёрланган ёки тайёрланмаган, шу каби спагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннелони макарон маҳсулотлари;

тайёрланган ёки тайёрланмаган кускус

10. 2102103100,

2102103900 Хамиртуруш

11. 3005 Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган, чакана савдо учун шакл ва ўрамларда қадоқланган ёки фармацевтик моддалар шимдирилган ёки қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар)

12. 3306 Оғиз бўшлиғи ёки тиш гигиенаси воситалари, шу жумладан, тиш протезларини қотириш учун кукунлар ва пасталар;

чакана сотиш учун индивидуал қадоқланган тиш ораларини тозалашда ишлатиладиган иплар (тиш ипаги)

13. 3401,

3402 Совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;

суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;

Юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари

14. 3406000000 Шамлар, мумдан ясалган ингичка шамлар ва шунга ўхшаш буюмлар

15. 3605000000 Гугуртлар, 3604-товар позициясидаги пиротехника буюмларидан ташқари

16. 4015110000,

4015190000 Вулканизацияланган резинадан тайёрланган қўлқоплар, иш қўлқоплари ва митенкалар

17. 480300,

4818 Ўрамлар ёки листларда бўлган, крепирланган ёки крепирланмаган, гофраланган ёки гофраланмаган, босиб нақшланган ёки босиб нақшланмаган, тешилган ёки тешилмаган, юзаси бўялган ёки бўялмаган қоғоздан тайёрланган ҳожатхона салфеткалари ёки юз артиш учун салфеткалар, сочиқлар ёки хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган бошқа турдаги қоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато;

Эни 36 см дан ошмайдиган рулонларда ёки ўлчам ёхуд шаклда кесилган хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган ҳожатхона қоғози ва шунга ўхшаш қоғоз, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато; хўжалик-маиший, санитария-гигиена ёки тиббиёт учун мўлжалланган дастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмлар

18. 5603 Шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, дублирилланган ёки дублирилланмаган нотўқима матолар

19. 9019200000 Озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олиш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратлари

20. 961900 Турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар


Report Page