info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1 савол: Гулистон шаҳарида яшайман ўзим давлат ташкилотида ишлайман иш хонага велосапедда қатнаяпман. Иш хонада ишларимни тугатиб озгина ишдан чалғий деб кўчага велосапедимни хайдаб чиқанимда ИИБ ходимлари менга карантин қоидаларини буздингиз деб жарима ёзиб кетишди шу тўғрими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чеклаш тўғрисида кўрсатиб ўтилган. Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилиши белгилаб қўйилган. Махсус комисса қарорида давлот ташкилотида ишга бориш келиш учун велосапеддан фойдаланиш белгиланган. Ушбу қарорда давлат ташкилотида ишлайдиганлар ишдан чалғиш учун кўчага чиқиб велосапедда сайр қилишларига рухсат этилмаган.

2 савол: Вояга етмаган фарзандим дугонаси билан кўчага чиққанди Ички ишлар ходимлари уларни карантин қоидасини бузди деб мени чақиртириб менга нисбатан жарима ёзди шу тўғрими?

Жавоб: Бу ерда Ички ишлар ходимларининг харакатлари албатта тўғри. Биринчидан қонунчиликда белгиланганки агар ҳуқуқбузарлик содир қилган вояга етмаган бўлса унинг ота-онасига нисбатан қонуний чора қўлланилсин. Шу сабабли сиз фарзандингизни карантин қоидаларини била туриб назоратсиз қолдиргансиз шу саббабли сизга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиласиз. Бу дегани базавий хисоблаш миқдорининг ярим бараворидан 3 бараваригача яни 111 минг 500 сўмдан 669 минг сўм пул миқдорида жаримага тортиласиз.

Агар сизга фарзандингизни соғлиғи сизга керак бўлмаса Ички ишлар органлари ходимларига халқимизнинг соғлиғи керак.

3 савол: Мени турмуш ўртоғим карантин постига келиб ўтмоқчи бўлган экан. Ички ишлар ходимлари 15 суткага қамади. Бу ерда Ички ишлар ходимларининг хатти харакати тўғрими?

Республика махсус камиссасининг қарорига мувофиқ Республикада карантин жорий қилинган шу муносабат билан Сирдарё вилоятида ҳам биргина Гулистон шаҳрининг ўзида 9 та карантин постлари бундан ташқари ҳар бир маҳалларга одам гавжум жойларига Ички ишлар органлари ходимлари бириктирилиб чиқилган. Ушбу бириктирилган ходимлар 24 соат мобайнида тик оёқда тураядилар. Хозирда жорий этилган карантин постларига фуқароларимиз келиб Ички ишлар ходимларини турли куракда турмас сўзлар билан хақорат қилиб майда безорилик қилиш вилоят миқёсида 48 та холат аниқланган уларнинг айримлари маст холда содир этилган. Уларнинг барчаси хозир тегишли тартибда маъмурий қамоқ жазосини карантин қоидаларига амал қилган холда ўташмоқда.

4 савол: Одамларнинг транспортда, велосипедлар (скутерлар)да, пиёда ҳаракатланишига оид чекловлар ўрнатилиши қанчалик қонуний?

Аҳоли ва транспорт ҳаракатланишига оид чекловларни ўз вақтида ўрнатмай, вируснинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада тарқалиб кетишига йўл қўйган ва натижада карантин муддатини узайтиришга мажбур бўлган хорижий мамлакатларнинг аччиқ тажрибасидан кузатаётганимиздек, бу кўплаб одамларнинг нобуд бўлишига ва катта иқтисодий зарар кўришига олиб келмоқда.

“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланади.

Чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир.

Қонуннинг мазкур моддаси аҳоли, жумладан транспорт воситалари ҳаракатланишини чеклашга рухсат беради. “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ транспорт воситаси бу одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилмадир. Демак, ваколатли органлар карантин даврида ҳаракатланиш, жумладан пиёда сайр қилиш ҳамда скутер ва велосипедларда ҳаракатланишга оид чеклов чораларини белгилаши мумкин. Бундан келиб чиқадики, аҳоли ва автотранспорт ҳаракатланишига оид чекловлар жорий этилиши нафақат қонуний, балки фуқароларнинг яшаш ва соғлиқни сақлашга оид ҳуқуқларини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам ўзини оқлайди. Бу чоралар, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан ҳам ўзини оқлайди, чунки вирус тарқалишини қанчалик тез назоратга олсак, бозор учун ноқулай шароитлар юзага келиши туфайли узилган иқтисодий муносабатларни шунчалик тез тиклашга муваффақ бўламиз.

Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.

Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.

Уйда қолинг ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.


Report Page