info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1.Коронавируснинг дастлабки аломати нималардан иборат?

Вируслар (лот. Virus–“заҳар”) - ҳаётнинг ҳужайрасиз шакллари бўлиб, фақатгина ҳужайра ичида кўпая олиш хусусиятига эга. Вируслар- нуклеин кислота молекулали оқсилдан ташкил топган жуда майда тирик мавжудот хисобланади. Уларнинг асосий хусусияти зарарланган аъзолар ҳужайраларида паразитлик қилиб кўпайишидир. Бу вируслар улар ўз-ўзидан кўпайиш мақсадида, манба сифатида инсон ва ҳайвонлар ҳужайраларидан фойдаланадилар. Табиатда бактериялар, ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонлар ҳужайраларида паразитлик қилиб келаётган жуда кўп хилма хил вируслар маълум. Ҳужайралардаги вирусларнинг кўпайиши тобора чуқурлашиб, аъзоларнинг зарарланишига ва ҳаттоки ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Коронавирус касаллигини биринчи белги - томоқ оғриғи. Бу гриппдан биринчи фарқ, чунки коронавирус ҳароратнинг кескин кўтарилиши ва бўғимларнинг оғриғи билан бошланади. Коронавирусда томоқ оғриғи одамни тахминан 3-4 кун давомида безовта қилади. Кейин инфекциянинг иккинчи белгиси пайдо бўлади – нафас қисилиши ва ҳаво етишмаслиги. Учинчи аломат – қуруқ йўтал. Доимий бўлмаган иситма, айрим холларда ўткир гастроэнтерит кўринишида кечиши, нафас етишмовчилиги, сувда чўкаётганга ўхшаб нафас олишни қийинлашади.

2.Касалликнинг белгилари қандай кечади?

Касаллик клиникаси вирус юққандан сўнг 2-4 кун ўтгандан кейин намоён бўлади. Касаллик ўткир, тана ҳароратининг ошиши, яққол ривожланмаган умумий заҳарланиш белгилари билан бошланади. Шунингдек, болаларда нафас олганда кўкрак қафасида оғриқ, йўтал, қуруқ ҳуштаксимон хириллашлар эшитилади. Коронавирус инфекцияси ўткир пневмония билан асоратланиши мумкин. Оғир ҳолларда нафас олиш аъзолари фаолияти ёмонлашиб, иккинчи ҳафтада касаллик респиратор дистресс-синдром ривожланиши, катталарда бу турли аъзолар дисфункцияси билан кузатилиши мумкин. Баъзан бўйин лимфа тугунлари катталашади. Коронавирус инфекциясининг ўткир гастроэнтерит кўринишида кечиши ҳам аниқланган. Бу касаллик 1-3 кун давом этади ва бемор тўлиқ тузалади.

3. Коронавирус белгилари оддий гриппдан қандай фарқ қилади?

Касаллик ваража билан бошланади ва қуруқ йўтал тутади. Бир ҳафтадан кейин нафас олиш қийинлашади ва айримлар касалхонага ётиши керак бўлади.

Бош ва мушаклар оғрийди. Одам ўзини чарчагандек ҳис қилади.

Эътиборли жиҳати - коронавирус юқтирган одам жуда кам ҳолларда бурни оқади ёки аксиради Янги аниқланган вирус беморларда пневмонияни келтириб чиқаради. Коронавирус инфекцияси ўртача шамоллашдан ўлимгача олиб келиши мумкин.

4. Нима учун карантин муддати 14 кун қилиб белгиланган. ?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, вируснинг яширин даври 4 -7 кун қили белгиланган айрим беморларда 14 кунгача чўзилиши мумкин. Баъзи олимлар эса коронавируснинг инкубацион даври ҳатто 24 кунга етиши мумкин, дейишмоқда. Вируснинг бирон аломати кўринмасдан олдин ҳам уни ташувчи одам касалликни бошқаларга юқтириши мумкин.

5.Коронавирус касаллиги кимларда оғир кечади?

Кўпинча короновируснинг янги тури ўртача оғир ҳолатда кечади. Лекин хавфли гуруҳларда ушбу касаллик оғир кечади ва асоратлар вужудга келиши мумкин. Касалликни оғир кечиши кузатиладиган хавфли гуруҳларга қўйидагилар киради: ҳомиладор аёллар, айникса III-декадасида, туғишдан кейинги даврдаги аёллар, болалар ва катта ёшдаги одамлар (икки ёшдан кичик ва 65 ёшдан юқори), ортиқча вазнли беморлар ҳамда сурункали касалликлари мавжуд беморлар (ўпка касалликлари, бронхиал астма, сурункали бронхит, юрак-қон томирлари касалликлари, қандли диабет ва бошқалар).

6.Коронавирус касаллигини давоси борми.?

Ҳозирча вирусни юқтирган одамни грипп бўлган бемор каби даволашмоқда.

Касални тирик тутиб туришга интилмоқдалар, нафас олишига ёрдам берилмоқда.Инсоннинг ўз иммун тизими вирусга қарши курашмоқда.

Айнан коронавирусга қарши вакцина ёки махсус дори йўқ.

Аммо коронавирусга қарши зидди-заҳар ёки вакцина яратиш жараёни кечмоқда. Жорий йил охирида у инсонларда синаб кўрилади, деган умидлар бор. Касалхоналар эса аксилвирус дорилар билан доваланаяпти.

7.Агар касаллик белгилари номоён булса беморлар қаерга мурожаат қилиш керак. ?

Сизда COVID-19 коронавируси белгилари ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Call марказининг 1003 рақамига , Гулистон тез тиббий ёрдам негизида ташкил этилган Call марказининг 103 ёки 67-226-10-03 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

8. Ижтимоий тармоқларда пиёз коронавирусни ўлдириши ҳақида маълумот берилмоқда. Бу тўғрисида сизнинг фикрингиз. ?

Видеода ўзини Зилола деб таништирган хоним пиёзнинг хусусиятларини жуда ишонарли тасвирлашга уринади. У пиёзни бўлакларга бўлиб, хонадон бўйлаб қўйиб чиқишни тавсия қилган.

«Пиёз организм учун фойдали маҳсулотлиги, жумладан бактерицид хусусиятга ҳам эга экани шубҳасиз. Лекин вирусларни ўзига тортиб олиши ва ўлдириши сафсатадан ўзга нарса эмас.

Бўлакларга бўлиб уйга сочиб чиқишнинг коронавирусдан ҳимоялаши ва бу касалликка даво бўлиши илмий жиҳатдан умуман асосланмаган. Пиёз ҳам кесиб қўйилса, ҳар қандай бошқа сабзавот сингари вақт ўтиб эскиради, қораяди ёки бошқа тусга киради. Бу асло вирусларга боғлиқ эмас», деди Юртдошларимиздан интернетдаги «мутахассис»лар эмас, бевосита соҳа вакилларидан маслаҳат олишни тавсия қиламиз.

9: Вилоятимизда қанча ахоли коронавирус инфекцияси билан касалланганлар борми?

Бугунги кун ҳолатига вилоятимиз коронавирус инфекцияси билан касалланган биронта ҳам бемор йўқ. Лекин вилоятимиз ҳудудида 1322 нафар тиббий назоратга олинган фуқаролар бўлиб, шундан 57 нафар фуқаро юқумли касалликлар шифохонасида ва 162 нафар фуқаро эса уй шароитида, 594 нафар фуқаро Сирдарё туманидаги махсус муассасада, 369 нафар фуқаро "Шоликор" СИУ даги болалар оромгоҳида, 140 нафар фуқаро “WANDA GROUP” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли ётоқхонада тиббий кузатувга олинган.

Уларнинг бугунги кундаги аҳволи қониқарли. Хавотирланиш ва ваҳима қилишга хеч қандай асос йўқ.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасибошлиғи биринчи ўринбосари сифатида аҳолимизга қандан тавсиялар берасиз.?

• Коронавирус келтириб чиқарадиган касалликлар қайд этилган давлатларга вақтинчалик бормаслик.

● Тирик ҳайвонлар билан савдо қилинаётган бозорларга ташриф буюрувчилар, ҳайвонлар ёки унинг маҳсулотлари билан мулоқатда бўлувчи шахслар мунтазам равишда умумий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади, айниқса ҳар бир мулоқотдан сўнг қўлни совунлаб ювиш тавсия қилинади, ювмасдан қўл билан юз, оғиз ва бурунни ушлаш маън этилади.

● Номаълум ва касалланган ҳайвонлар, шунингдек уларнинг хом ашёлари билан мулоқот қилмаслик талаб этилади.

● Бозорлар, дўконлар биноларида, ҳамда очиқ майдонлардаги тупроқларнинг ҳайвон чиқиндилари билан ифлосланган жойлар билан мулоқотда бўлмаслик талаб этилади.

● Пиширилмаган ва чала пиширилган ҳайвон гўшти хамда уларнинг маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.

● Умуман хом гўшт, сут ва ҳайвон ички аъзолари маҳсулотлари билан мулоқотда эҳтиёт чоралари кўрилиши шарт.

● Ишловчи ходимлар иш жараёнида ҳимоя кийимлари, ниқоб ва қўлқоп билан ишлаши талаб этилади. Ишлатилган ҳимоя кийимларини хар куни зарарсизлантириш талаб этилади ва уйдагилар ушбу анжомлар билан мулоқотда бўлмасликлари шарт.

● Овқатланишдан олдин ва кўчадан келганда қўлларни совунлаб ювиш талаб этилади.

● Тирик ҳайвонларни сотиш жойларида, гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан савдо қилувчи жойларда, намлиги юқори бўлган савдо жойларида мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилиши талаб этилади.

● Юқори нафас йўллари ўткир касалликларига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганда касаллик юқишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқобдан фойдаланиш шарт.

Коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатларидан келган шахслар учун:

● Агар коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатлардан келгандан сўнг тезда поликлиника врачига хабар бериши ва уйга чақириш;

● Касалликни бошқа оила аъзоларига юқтирмаслик учун мулоқотни чегаралаш, алоҳида идиш–товоқдан фойдаланиш (фойдаланилган идиш–товоқларни совунли, қайноқ сувда ювиш);

● Беморни парвариш қилаётган қариндошлари тиббий ниқобдан фойдаланиш ва бемор билан ҳар мулоқотдан сўнг қўлларини совунлаб ювиш;

● Касаллик тузалгунга қадар зарурият бўлмаса ташқарига чиқишни чегаралаш.


Report Page