info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1-савол: Карантин вақтида жисмоний ва юридик шахслар томонидан онлайн тарзда мурожаат қилиш мумкинми?

Жавоб: Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари онлайн қабул қилинмоқда.

 Мурожаатларини туну-кун узлуксиз равишда ишлайдиган “Call centr” марказининг қисқа рақамли “1107” ишонч телефони ва “mib.uz” веб сайти орқали онлайн режимда қабул қилинади.

 Шунингдек, Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармасининг қуйидаги 

67-225-40-92, 67-235-00-17, 67-235-00-14 

телефон рақамлари орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Бюронинг вилоят бошқармасининг мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилади.

2-савол: Мажбурий ижро бюроси фаолиятида фуқароларимизнинг бевосита иштироки билан амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ҳаракатларни амалга оширишда хавфсизлик ва санитария-гигиения талабларига риоя этиш чоралари кўрилганми ва қай тартибда иш фаолиятини олиб бормоқда? 

Жавоб: Мажбурий ижро бюроси ходимлари тўлов маданияти ва ижро интизомига риоя этувчи ва асосийси қарздор бўлмаган фуқароларни безовта қилмайди.

 Бу жараёнда фуқароларимиз фойдаланилган электр ва табиий газ учун тўловларни амалга оширмаса ҳам бўлар экан деган нотўғри фикрни уйғотмаслиги лозим.

 Ҳозирги мураккаб ва аҳолимизнинг аксарият қисми уйда бўлиб турган вазиятда электр ва табиий газ ресурслари хонадонларимиз фаровонлиги учун муҳим манба эканлигини унутмаслик лозим.

 Аҳолимизнинг асосий қисми бу даврда ўз уйларида бўлишлари сабабли энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж янада сезиларли даражада ортиб, тўловларнинг ўз вақтида, амалга оширилмаслиги қарздорликларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

 Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам истеъмолчиларга коммунал тўловларни амалга оширишларида қулайлик яратиш учун бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Улардан бири масофавий хизмат кўрсатиш тизими, яъни @mibuzbot Telegram саҳифасини ишга туширилди. 

 Бу @mibuzbot орқали фуқаролар фойдаланилган коммунал хизматлар бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, шу ботга жўнатиши мумкин. Инспекторлар абонентлар томонидан юборилган суратларни қабул қилиб, кўрсаткичларни тасдиқлайди ва уларнинг махсус базага киритилишини таъминлайди.

 Шу билан бирга тўловларни мазкур бот ёрдамида амалга ошириш имконияти яратилди.

 Мазкур, масофавий хизмат кўрсатиш тизими, яъни @mibuzbot Telegram саҳифасида истеъмолчиларимиз кенг фойдаланишлари учун махсус видое роликлар ТВ орқали хар куни 2 марта маҳаллий вақт билан соат 19:50 да ва 20:30 да эфирга узатилмоқда. Шунингдек барча Telegram каналларида эълон қилиб борилмоқда.

 Бундан ташқари, истеъмолчиларимиз энди ўз хонадонларидан чиқмаган ҳолда, коммунал хизматлар учун тўловларни электрон тарзда “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари орқали тўлаб боришлари мумкин.

 Шуниндек, Бюронинг расмий “mib.uz” сайти орқали истеъмолчиларимиз энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишлари ҳамда аниқланган қарздорликларни электрон-онлайн тарзда бартараф этишлари мумкин.

3-савол: Бизда мобил тўлов тизимлари ёрдамида тўлаб бориш имкониятимиз йўқ. Коммунал тўловларни қандай амалга оширишимиз мумкин?

Жавоб: Карантин даврида аҳолига қулайлик яратиш, уйдан узоқда бўлмаган масофада харидларни амалга оширишлари учун ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги деҳқон бозорларида ҳамда жойларда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жумладан вилоятининг 11 та туман–шаҳарларида ҳам шу каби тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Шу билан бирга, аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, юқорида таъкидланган деҳқон бозорларида ва савдо ярмаркаларида ҳам МИБ Сирдарё вилояти бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан сайёр кассалар ташкил этилиб, харид учун келган фуқаролар шу жойни ўзида коммунал тўловларни амалга оширмоқдалар.

 Ҳозирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги деҳқон бозорлари ва савдо ярмаркаларида МИБ бўлимларининг сайёр кассалари ташкил этилган.

4-савол: Яхши биламиз, “@mibuzbot” каналида яқинда ишга тушди, “PayMe”, “Paynet”, “Click”, “UPay” ва бошқа мобиль тўлов тизимлари фарқи ёки қулайлиги нимада ?

Жавоб : Карантин вақтида Бюро давлат инспекторлари истеъмолчиларимизни безовта қилмайди, истеъмолчиларимиз эса кўрсатгичларини фоторасмга олиб, ушбу бот орқали юборади, фоторасм махсус дастурга келиб, истеъмолчининг фойдаланган ресурсларининг ҳаққоний ҳажмини аниқлаб, буни истеъмолчига кўрсатади.

Истеъмолчи эса, ушбу миқдорга қараб параллел равишда тўлов қилиб бориши мумкин. Оддийгина айтганда, электрон тўлов хизматлари сизга фақат тўлов учун хизмат қилади, лекин кўрсатгичларингизни қабул қилмайди. 


5-савол: Вояга етмаган шахсларнинг моддий таъминоти учун алимент тўловларини тўлаш тартиби қандай амалга оширилмоқда?

Жавоб : Фуқароларимиз Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувида бўлган нафақат алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича, балки барча тоифадаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳам “mib.uz” сайтига ижро иши рақамини киритган ҳолда қарздорлик ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин.

“mib.uz” сайтига ижро иши рақамини киритгач, “тўлаш” номли функцияси билан “Payme” хизмати орқали тўловларни масофадан туриб амалга ошириш имконияти яратилган. Бунда қарздорлар томонидан онлайн тарзда тўланган алимент ёки бошқа тўловлар Бюронинг тегишли депозит ҳисоб рақамига келиб тушади ва давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда ундирувчиларнинг банк пластик карточкаларига ёки ҳисоб рақамларига йўналтирилади. 


6-савол: Солиқ қарзи тўловларини тўлаш тартиби қандай амалга оширилмоқда?

Жавоб : Юқорида қайд этилганидек, солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ҳам бевосита “mib.uz” расмий сайти орқали ижро иши рақамини киритиш орқали ижро ҳужжатига оид маълумотларга, шу жумладан қарздорлик миқдори ҳақида маълумотга ҳам эга бўлиш ва тўловларни амалга ошириш мумкин.   

Бюро органлари иш юритувига келиб тушган ва “mib.uz” дастурий таъминотида мавжуд ижро ҳужжатлари юзасидан ижро иши рақамлари давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг уяли телефонларига “СМС” хабар шаклида мунтазам етказиб борилмоқда. 


7-савол: Мажбурий ижро бюроси коммунал хизматлар учун тўловларни мувофиқлаштириш билан бирга, суд ва бошқа орган ҳужжатларииннг ижроосини ҳам таъминалайди, ижро иши бўйича ишлар қандай кетмоқда ?

Жавоб : Суд ҳужжатлар ва бошқа орган ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари (мисол учун, қарздорни кўчириб чиқариш, ер участкасини олиб қўйиш, болани олиб бериш ва бошқалар) ва мажбурий ижро этиш чораларини кейинга қолдириш чоралари кўрилди. 

Шу билан бирга, асосий эътибор, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишга қаратилмоқда.  

Шу билан бирга, юқоридаги таъкидлаганимдек, ҳозирда карантин даврида аксарият фуқароларимиз ўз уйларида бўлганликлари учун “mib.uz” расмий сайти орқали ўзларининг қарздорликларини билиб бориши ва қарздорлиги аниқланган тақдирда, уни ушбу сайт имкониятларидан фойдаланган ҳолда, онлайн тарзда тўлашлари мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Хулоса қилиб айтганда, энергия ресурслари ва қаттий маиший чиқиндилар бўйича мавжуд қарздорликларни истеъмолчиларимиз томонидан ўз вақтида тўлиқ бартараф этилиши, Сиз азиз фуқароларимизнинг энергия ресурсларидан тўлақонли фойдаланишлари шу билан бирга оилангиз ва фарзандларингизнинг фаровон хаёти учун хизмат қилади.

Report Page