info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

     1-савол. Мен илгари кунлик иш ҳақи олиб умумий овқатланиш шаҳобчасида ишлар эдим. Турмуш ўртоғим эса ўзининг шахсий автомобилида йўловчи ташиш билан шуғулланар эди. Карантин сабабли менинг ишхонам ҳозир ишламаяпти, турмуш ўртоғимга ҳам шахсий автомашинасида юришга рухсат йўқ. Оилада 4 нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Умуман олганда, тирикчилик қилишни қандай имкониятлар бор?

        Бугунги кунда муҳтарам юртбошимизнинг Фармойишлари билан Республикада ташкил этилган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан 200 млрд.сўми Жамоат ишлари жамғармасига ўтказиб берилган.

        Вилоят Бандлик бош бошқармаси ва унинг жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ишсиз фуқароларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ишга жойлаштирилади.

        Жумладан:

қурилишда, шу жумладан уй-жой коммунал ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишларида;

маҳаллалар, аҳоли пунткларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида;

қишлоқ хўжалиги мавсумий ишларида;

тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига асосан аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ишларига юборилади.

        Иш хақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаридан

5 баробарачига ҳар беш иш кунида тўланади ва тўлиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан берилади.

        2-савол. Ижтимоий тармоқларда 4 сотих томорқаси бўлса, уруғлик ва кўчат маҳсулотларини харид қилишга қандайдир ёрдамлар берилишини ўқиб қолдим. Шу ҳақида тушунтириш берсангиз.

        Коронавирус пандемиясига қарши курашиш юзасидан олиб борилаётган профлактик тадбирлар доирасида вилоят Бандлик бош бошқармаси ва унинг жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ишсизларни ўз уйида иш билан таъминлаш акциясини эълон қилди.

        Бунинг учун ўз уйида камида 4 сотих томорқа майдони мавжуд бўлса, қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

томорқа майдонингизга кичик (1-1,5 сотихли) иссиқхоналар қуриб берилади;

томорқангиз учун уруғлик ва кўчат маҳсулотлари харид қилиб берилади;

томорқангизни суғориш имконияти бўлмаса, суғориш воситаси ўрнатиб берилади.

Ушбу ишлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача (ҳозирги кунда 2 миллион 230 минг сўм) қайтариб бермаслик шарти билан субсидиялар тақдим этади.

Шунингдек, оилангизда меҳнатга лаёқатли аъзо бўлмаса, жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар томонидан томорқангизда экин экиш ишлари олиб борилади.

Агар Сизга меҳнат стажи зарур бўлса, у ҳолда Сизга меҳнат стажини ҳисоблаш учун зарур бўлган ўзини ўзи банд қилиш гувоҳонамаси ҳам расмийлаштирилади.


        3-савол. Мен давлат корхонасида ишлайман. Ёлғиз онаман. 6 яшар вояга етмаган фарзандим бор. Фарзандим боғчага борар эди. Лекин ҳозир боғчалар ҳам ёпиқ. Мен қандай йўл тутсам бўлади?

        Бу борада биз иш берувчиларга ўз тавсияларимизни бериб бораяпмиз. Хусусан:

ходимнинг фойдаланилмаган меҳнат таътили мавжуд бўлса, меҳнат таътилига юбориш;

агар ходим меҳнат таътилидан фойдаланган бўлса, у ҳолда ходимнинг розилиги билан ўз ҳисобидан таътилга юбориш;

ходимни ўз уйида масофада туриб ишлатиш, бундай ҳолларда иш берувчи ходимга ишлаш учун шароит яратиб бериш керак бўлади;

албатта, пенсия ёшига яқинлашган ёки пенсия ёшидаги ишловчилар тўлиқ меҳнат таътилиги юборилиши керак.

        4-савол. Мен илгари Санитария-эпидемиология марказида ишлаганман. 2019 йилда штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшадим. Ҳозирги шароитда мен ҳам ўзимни ҳиссамни қўшиб меҳнат қилсам бўладими?

        Бугунги кунда бундай тоифадаги ишсиз фуқароларимизни Санитария эпидемиология осойишталик марказларига дизенфектор лавозимларига ишга жойлаштирамиз ва тўлиқ иш ҳақини Жамоат ишлари жамғармасидан тўлаб берамиз.

        5-савол. Мен 2019 йилда Тиббиёт коллежини тамомлаганман. Менга ўз маҳаллам атрофидаги тиббиёт муассасаларида карантинга амал қилган ҳолда иш топа оламанми?

        Бугунги кунда бундай тоифадаги ишсиз фуқароларимизни Тиббиёт бирлашмаларига кўча ёки маҳалла ҳамшираси лавозимларига ишга жойлаштирамиз ва тўлиқ иш ҳақини Жамоат ишлари жамғармасидан тўлаб берамиз.



Report Page