info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1. САВОЛ: Хориждан келган фуқарога худудий соғлиқни сақлаш тизими томонидан уйдан чиқмасликни ва уйда қолган ҳолда 14 кунлик карантин муддатини ўташи айтиб ўтилган, лекин бу талабларни бажармасдан уйни тарк этиб кўчага чиқиб кетса қандай жазо тайинланади?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига кўра:

- карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш,

- шу жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонада ички тартибига риоя этмаслик,

- давлат санитария назорат органларининг тиббий текширувидан ўтиш ва даволаниш,

- карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик

- касаллик юқиш хавфи юқори бўлган даврда мулоқатда бўлинган шахслар ва борилган жойлар хақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик ҳолатлари

фуқароларга базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга ўттиз баробаридан эллик бабараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2.САВОЛ: Бугунги кунда вилоятимизда коронавирус касаллиги билан касалланган фуқаролар борми?

ЖАВОБ: Бугунги кунда вилоятимизда касалликга гумон қилинган 1698 нафар фуқаролардан Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинган. Ушбу лаборатория тахлилларида коронавирус касаллиги аниқланмаган. Бунга асосланиб кузатувда бўлган фуқаролар соғлом деп топилган. Хавотирланиш ва ваҳима қилишга хеч қандай асос йўқ.

3.САВОЛ: Хозирги кунда карантин тадбирлари қайси норматив хужжатлар асосида белгилаб берилмоқда?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамасининг 2020-йил 23-мартдаги № 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” Қарор талаблари ҳамда Республика махсус комиссиясининг қарорлари асосида карантин тадбирлари олиб борилмоқда.

4.САВОЛ: Мен уйим яқинидаги савдо дўконларига харид қилиш учун тиббий ниқобсиз кўчаги чиқгандим. Бу ҳолат учун ИИБ ходимлари томонидан менга маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириб жарима жазоси тайинлаш хақида таъкидлаб ўтилди. менга қайси ташкилот жарима жазоси қўллайди ва қанча миқдорда?

ЖАВОБ: Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ орган ходимлари томонидан тузилган баённома ва тўпланган хужжатлар Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддаси 1қисмига кўра яъни, “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқимли касалликлар пайдо бўлиши хамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий хисоблаш миқдорининг беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

5.САВОЛ Карантин қоидаларига риоя қилмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий чорани кимлар кўришга ҳақли:

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 мартдаги 613-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қиритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, МЖтКнинг 257 моддасига мувофиқ карантин қоидаларига риоя қилмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий чорани

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори ва унинг ўринбосари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари; давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари туман (шаҳар) филиалларининг мудирлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий чора қўлланилиши кўзда тутилган.


Report Page