info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1. САВОЛ: Хориждан келган фуқарога худудий соғлиқни сақлаш тизими томонидан уйдан чиқмасликни ва уйда қолган ҳолда 14 кунлик карантин муддатини ўташи айтиб ўтилган, лекин бу талабларни бажармасдан уйни тарк этиб кўчага чиқиб кетса қандай жазо тайинланади?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига кўра:

- карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишини олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш,

- шу жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонада ички тартибига риоя этмаслик,

- давлат санитария назорат органларининг тиббий текширувидан ўтиш ва даволаниш,

- карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик

- касаллик юқиш хавфи юқори бўлган даврда мулоқатда бўлинган шахслар ва борилган жойлар хақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларни узурли сабабларсиз бажармаслик холатлари

фуқароларга базавий хисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга ўттиз баробаридан эллик бҳбараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2.САВОЛ: Бугунги кунда вилоятимизда коронавирус касаллиги билан касалланган фуқаролар борми?

ЖАВОБ: Бугунги кунда вилоятимизда касалликга гумон қилинган 1698 нафар фуқаролардан Республика ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияларига намуналар олинган. Ушбу лаборатория тахлиллларида коронавирус касаллиги аниқланмаган. Бунга асосланиб кузатувда бўлган фуқаролар соғлом деп топилган. Хавотирланиш ва ваҳима қилишга хеч қандай асос йўқ.

3.САВОЛ: Хозирги кунда карантин тадбирлари қайси норматив хужжатлар асосида белгилаб берилмоқда?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республика Вазирлар Махкамасининг 2020-йил 23-мартдаги № 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” Қарор талаблари ҳамда Республика махсус комиссиясининг қарорлари асосида карантин тадбирлари олиб борилмоқда.

4.САВОЛ: Мен уйим яқинидаги савдо дўконларига харид қилиш учун тиббий ниқобсин кўчаги чиқгандим. Бу ҳолат учун ИИБ ходимлари томонидан менга маъмурий хуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириб жарима жазоси тайинлаш хақида таькидлаб ўтилди. менга қайси ташкилот жарима жазоси қўллайди ва қанча миқдорда?

ЖАВОБ: ИИБ орган ходимлари томонидан тузилган баённома ва тўпланган хужжатлар ўрганилиб Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддасига кўра Давлат санитария-эпидемиология назорат бошқармаси томонидан “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқимли касалликлар пайдо бўлиши хамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий хисоблаш миқдорининг беш бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

5.САВОЛ Карантин коидаларига риоя килмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маьмурий чорани кимлар кўришга хакли:

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 мартдаги 613-сонли “Ўзбекистон Республикасининг жиноят, жиноят процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хакида”ги Конунининг 257 моддаси 2 кисмининг 2 ва 4 хат бошлари куйидаги таҳрирда баен этилган:

- Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария инспектори ва унинг ўринбосари; Қоракалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорат бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий чора кулланилиши кузда тутилган.


Report Page