info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1-савол: Кўчада, оммавий жойларда ўқувчиларни бемақсад юрганини кўп кўряпмиз,бунга қандай чоралар кўрилади?

Унутмайлик: фарзандлар таълим-тарбиясида ота-она асосий жавобгар! Ҳозир таътил эмас, ўқув йилининг 4-чораги давом этяпти!

Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий кодекс”нинг 47-моддасига кўра фарзанд таълим олишида ота-оналарнинг масъулияти белгилаб қўйилган. Агар ўқувчи кўчада бекор юргани ёки мол боқиб юргани аниқланса, ота-онага базавий ҳисоблаш иш ҳақининг 2 дан бир қисмидан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари карантин тартиб-қоидаларига биноан ҳам ота-оналар энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.

2-савол: Мактаб битирувчиларини олий таълимга киришга тайёрлашда нима ишлар қилиняпти?

Мактабларимизда 11 534 нафар битирувчимиз бор, бу йил якуни бўйича уларнинг камида 30 фоизи, яъни 3, 5 минг нафарини олий таълимга қамраб олиш учун “Репетитор ТВ” лойиҳаси устида ишланмоқда лойихада олий таълим олиш истагида бўлган вилоятимиздаги барча ёшларни она тили, математика, Ўзбекистон тарихи ҳамда кимё фанлари бўйича телевизион, офлайн ёки онлайн тарзда (интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда) кириш имтиҳонларига тайёрлашдир.

Бундан ташқари ДТМ томонидан кириш имтиҳонлари саволларини берадиган “е-Синов” дастури ишга тушди, ҳар бир институтга киришни хохловчи онлайн имтихондан ўтиб ўз билимини синаши мумкин.

3-савол: Мен мактабда котиба бўлиб ишлайман, ҳозир меҳнат таътилидаман, таътил тугагач нима қиламан?

Меҳнат таътили тугагач, карантин давом этадиган бўлса “Меҳнат Кодекси”нинг 159-моддасига асосан ходим бекор туриб қолган вақти учун унинг ўртача иш ҳақи тўлиқ сақланади.

4-савол: Ўйда таълим -тарбия олаётган ўқувчиларимизнинг ота-оналарига бола тарбияси бўйича қандай тавсиялар берасиз?

Ҳақиқатан, бугунги уйда таълим ота-оналаримиз учун ҳам синов. Авваламбор, уйда оилангизга, фарзандингига меҳр-муҳаббатли бўлинг, бола қалби сезувчан бўлади, салгина кайфиятни бузилиши ҳам ҳам унга ёмон таъсир қилади.

Фарзандларингиз билан дилдан гаплашишни ўрганинг, бирга китоб ўқинг, бирга дарс тайёрланг, ўқитувчилари билан мулоқотда бўлинг.

Вилоят халқ таълими бошқармаси психологлари томонидан “Яхши ота-она бўлиш сири” ва шу каби видеороликлар тайёрланиб ота-оналарга писохологик ёрдамлар берилмоқда, фарзанд тарбияси бўйича ота-оналарга турли тавсиялар юборилмоқда. Масалан:

✖️ Болам сочиқни олиб кел, эмас,

✔️ Болам қўлимни артмоқчиман, денг.

✖️ Дарсингни қил, эмас,

✔️ Ақлли, тиришқоқ бўлишингни истайман, денг.

✖️ Китоб ўқи, эмас,

✔️ Дунёқарашинг кенг бўлишини истайман болам, денг.

Унутмайлик, болажонларимизга буйруқ тарзида муносабатда бўлсак, у фақат буйруқ бажарадиган, кейинги буйруқ берилишини кутадиган шахсга айланади. У эркин, ўзи фикрлайдиган ва ўз ишини билиб қилишини истасак, унга бўлган муносабатимизни ўзгартиришимиз зарур!

5-савол: Баҳорги каникулда вилоят фан олимпиадаси бўлиши керак эди, олимпиада кейинчалик бўлса ҳам ўтказиладими?

Маълумки, ҳозир телевидение орқали “Онлайн дарслар” бўлмоқда. Ўқувчиларнинг олган билимиларни синовдан ўтказиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан онлайн олимпиада ўтказиш белгиланди, бунда барча ўқувчилар ихтиёрий равишда, масофавий тарзда иштирок этиши назарда тутилган.

Онлайн олимпиада она тили ва адабиёт, математика, тарих, инглиз тили, рус тили (ўзбек ва рус синфларда), физика, кимё, биология, информатика ва география фанларидан ўтказилади. Онлайн олимпиада 4-11-синф ўқувчилари учун жорий йилнинг 13-апрель кунидан бошлаб амалга ошади, ўтказиладиган вақтлари халқ таълими бошқармасининг телеграмдаги @sirdaryo_xtb расмий канали орқали эълон қилиниб борилади.

6-савол: Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи сифатида шахсан телетомошабинларга қандай истагингиз бор?

Бугун буюк бобомиз Амир Темур туғилган кун. “Темур тузуклари”да шундай сатрлар бор экан: “Яхши кишилар -ёмон кунларда синалади”

Агар ўзимизни шу юрт фарзанди десак, фидойи деб билсак, тартиб-интизом, масъулият билан ўз ота-оналик, фарзандлик бурчимизни бугун ҳар доимгидан кўпроқ бажаришимиз керак!


Report Page