info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

Савол-1:Коронавирус хаво орқали узоқ масоқаларга тарқалиши мумкинми?

Жавоб:Йўқ, коронавирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалмайди. Бу вирус асосан йўталган ёки аксирган пайтда касал одамнинг оғзидан ёки бурнидан сачраган томчилар орқали юқади.

Савол-2: Вилоятдаги шифохоналар коронавирус касаллигига қарши курашишга тайёрми?

Жавоб: Ҳа. Вилоятдаги ҳар битта шифохонада дезинфекция, индивидуал ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар захираси яратилган ҳамда юқори малакага эга мутахассислар бириктирилган, бундан ташқари ЮКШ, шаҳар ва туман ЮКБ ҳамда ВБКТТМ, ВКТТМ, дерматовенераология ва косметология диспансери, эндокринология диспансерлари карантин муассасаси сифатида тайёрланмоқда.

Савол-2: Вакцина тайёр бўлишини қачонга кутиш керак?

Жавоб: Қисқа жавоб берганда — кутманг. Имкон қадар тезроқ ишлаб чиқилган тақдирда ҳам, сиз учун асқотиши даргумон. Ваҳоланки вакцинанинг биринчи клиник синовлари аллақачон бошланган бўлса-да (бир вақтнинг ўзида турли мамлакатларда бир неча талқинлар синовдан ўтказилмоқда), ҳатто энг яхши натижада ҳам, ишчи вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланиши 2021 йил охирига қадар чўзилади, бу вақт ичида инсонларнинг вирус хавф солаётган гуруҳларининг аксарияти аллақачон касалланишга улгуради. Бундан ташқари, аксарият мутахассислар оптимистик нуқтайи назарга эга бўлишига қарамай, вакцина принципиал жиҳатдан яратилиши мумкинлигига кафолат ҳам йўқ. Питер Пиотнинг эслатишича, ОИВга қарши вакцина яратишга уриниш, масалан, 35 йилдан бери давом этмоқда ва ҳали ҳам фойда йўқ. Гарчи бу вақт ичида касалликнинг олдини олиш учун бир нечта дорилар пайдо бўлган. 

Савол-3: Вирусга қарши махсус даволаш курси мавжудми?

Жавоб: Хозирча йўқ. Юқтириб олганлар фақат симптоматик даволанмоқда, яъни касалликнинг ўзи билан эмас, балки унинг аломатлари билан курашилмоқда.Бироқ, шифокорлар таъкидлашларича, бу ваҳима қўзғаш учун мутлақо сабаб бўла олмайди. Беморларнинг аксарияти (80 фоиздан ортиғи) тиббий ёрдамга умуман муҳтож эмас. Улар уйда, оддий гриппга қарши воситалар ёрдамида даволанади ва одатдагидек, тахминан бир ҳафта ёки бироз кўп вақт мобайнида тикланади.Касалланганларнинг фақатгина ҳар бешдан ёки олтидан бири учун шифохонага ётқизиш талаб қилинади — асосан кекса /ёки сурункали касалликларга чалинган одамлар.Агар инфекция вирусли пневмонияга айланиб, бемор нафас олишда қийнала бошласа, у интенсив терапияга (реанимация) ўтказилади. Бундай беморларнинг улуши барча тасдиқланган ҳолатларнинг тахминан 4 фоизини ташкил қилмоқда.

Савол-5: Коронавирус профилактикасида нима фойдалироқ: атир совунми ёки кирсовун?

Жавоб: Коронавирус профилактикасида атир совундан кўра кирсовун самаралироқ, бундан ташқари антисептиклардан фойдаланиш ҳам самара беради.


Report Page