info

info

SIRDARYO KORONAVIRUS INFO

1. Савол: Гулистон шаҳри 4 мавзедан экан

Мени қўшним ҳам Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси, у бугунги кунда доимий равишда хизматга бориб келмоқда, биламизки бугунги кунда вирусга қарши курашишда шифокорлар, ички ишлар ходимлари билан бир қаторда Миллий гвардия ходимлари ҳам илғор, саволим шундан иборатки уларнинг вирусга чалинмаслиги бўйича қандай чоралар кўрилган.

Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Бугунги кунда карантин тадбирларига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга чиқиш ва қайтиб келганларидан сўнг Миллий гвардия тиббиёт хизматчилари томонидан уларнинг умумий ахволини билиш, иссиғини ўлчаш каби чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда. Ҳарбий хизматчиларнинг соғлиги, шахсий химоя воситалари, тиббиёт ниқоблари билан таъминланиши, ундан ташқари жалб қилинган ҳарбий техника ва автомобилларнинг дезинфекцияланиши борасида тадбирлар мунтазам олиб борилмоқда, хавотирланишга ўрин йўқ.

2. Савол: Ховос туманидан

Мен яқинда Янгиер бозорида бўлганимда Миллий гвардия ходимлари бозордаги тадбиркор ва сотувчилардан нарх-наволарни оширмасликга чорлаётганини гувохи бўлдим, ушбу ҳолат ҳам бугунги кунги Миллий гвардия хизматчиларининг вазифасига кирадими?

Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Бугунги кунда вазиятдан келиб чиқган ҳолда биз барча соха вакиллари бирлашган ҳолда хизмат олиб бораётганлигимиздан халқимиз хабардор. Айни вақтдаги долзарб мавзу бозордаги бирламчи истеъмол молларининг нархларининг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчи хисобланади. Жорий йилнинг 26 март кунидаги Президентимиз рахбарлигидаги олиб борилган селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси худудий бошқарма бошлиқлари сектор рахбари этиб тайинланган. Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳам 6 сектор рахбари ва ушбу сектор худуди Янгиер шаҳри хисобланади.

Савол: Боёвут тумани “Ғаллакор” қишлоғидан экан

Ўз хизмат бурчини бажараётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчисига нисбатан бўйсунмаслик ва қаршилик кўрсатиш юзасидан қонунда қандай чоралар кўрилади.

Жавоб: Саволингиз учун рахмат. Бугунги кунда карантин тадбирлари жараёнида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини бажармаслик ва бўйсунмаслик Ўзбекистон Республикаси МжТК нинг 1941 ва 1951-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади, худди шундай турдаги жиноий қилмишни содир этган Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 219-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиладилар.

4. Савол: Ширин шаҳри “Нуробод” махалласидан экан

Миллий гвардия сафларида ҳарбий хизматни ўтамоқчи бўлган ва Миллий Гвардия институтига ўқишга киришни хохловчи талабгорлар қайси ташкилотга мурожаат қилишлари лозим ?

Жавоб: Бугунги кунда карантин тадбирлари давом этаётганлиги сабабли Миллий Гвардия ташкилот ва муассасаларига қабуллар вақтинчалик тўхтатилган, карантин тадбирлари тамомлангандан сўнг, номзодлар ва талабгорлар ўзлари яшаб келаётган худудидаги мудофаа ишлари бўлимларига ва Миллий Гвардия муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.


Report Page