info

info


Коронавирус нарса-буюмлар юзасида хона ҳароратида қанча вақт яшай олишини Гонконг университети олимлари ўрганиб чиқишди.

Тадқиқотга кўра, коронавирус тиббий ниқоб юзасида етти кунгача яшай оларкан.

Аниқланишича, принтер қоғози юзасида вирус уч соатга яқин сақланган. Ишлов берилган ёғоч ёки кийим юзасидан эса иккинчи куниёқ йўқолади.

Ойна ва қоғоз пулда — тўрт кунгача, зангламас металл ва пластмасса юзасида — тўрт кундан етти кунгача яшайди.

Жуда оз бўлса-да, юқиши мумкин вирус тиббий ниқоб юзасида бир ҳафта яшаши олимларни ҳайрон қолдирди. Буни билиб қўйган яхши, шунинг учун тақиб юрган ниқобингизнинг ташқи томонига асло қўл теккизманг, деб ёзади «South China Morning Post»да чиққан хабарда шу тадқиқот қатнашчиларидан бири.


Report Page