info

info


1 савол: Гулистон шаҳар 2 мавзеда яшайман ёшим 65 да уйда ўтиравериб зерикиб кетдим кўчага чиқиб хаво алмаштириб турсам бўладими?

Жавоб: Жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирларининг 1 бандига асосан жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади: унга кўра 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади. Фуқароларимиздан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилишларини, ўзи ва ўзгаларни хаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

2 савол: Сирдарё вилояти Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармаси ходимларига ишга келиш учун велосепедга рухсат бериладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қўшимча чора-тадбирларининг 5 бандига асосан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади. Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

3 савол: Гулистон шаҳридан ёзмоқдаман кўп қаватли уйларда тураман уйдан чиқинди ташлаш учун ниқобсиз чиқдим чиқинди ташлаб қайтаётганимда маҳалла профилактика инспектори менга маъмурий жазо қўллади шу тўғрими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида карантин эълон қилинган. Шу муносабат билан жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш қаттиян ман этилади. Бу ерда профилактика инспектори тўғри қарор қабул қилган.  


Report Page