info

info


1.Марказ ва унинг фаолияти хусусида маълумот бериб ўтсангиз?

Жавоб: Хабарингиз бор, короновирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда хайрия тадбирларининг марказлашган тартибда гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” жорий йилнинг 3 апрелидан ўз фаолиятини бошлади.

Фурсатдан фойдаланиб шуни қўшимча қилиб айтмоқчиманки бугунги кунда 1197 қисқа рақамига бепул қўнғироқни амалга оширган ҳолда ўзи ёки ўзи билган ҳақиқатдан ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш орқали, хайрия қилинган маҳсулотларни олиш имконияти мавжуд.

2. Хўш ушбу марказга аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни ижросини таъминлаш ва мавжуд масалаларни ҳал      этиш тизими қандай йўлга қўйилган?

Жавоб: Бир кун муддатда мурожат қилган шахслар жойлардаги маҳаллий хокимликлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ташкил этилган ишчи гурухлари томонидан ўрганиб чиқилиб.марказга тақдим этилади ва марказ томонидан рўйхатлар умумлаштирилиб, вилоятдаги махсус омборхонада санитария қоидаларига риоя этган ҳолда туман ва шаҳарлар кесимида тақсимланади. Тақсимланган озиқ-овқат махсулотлари ёшлар иттифоқи валантёрлари томонидан ҳар бир фуқаронинг уй манзилига етқазиб берилади.

3. Барчамизни қизиқтираётган яна бир саволга жавоб берсангиз, Айтингчи аҳоли мурожаатлари асосида етказиб берилаётган             озиқ-овқат махсулотлари ва дори воситалари қайси манбаалар асосида шакллантирилмоқда? 

Жавоб: Ҳомийлар томонидан тушган маблағлар хисобидан.

4. Ҳозирга қадар вилоятимиз аҳолиси томонидан нечта            мурожаатлар келиб тушди?

Жавоб: Вилоятимизнинг 11 та туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган аҳолидан келиб тушган мурожаатлар сони 1025 дан ошиб кетди.

 келиб тушган мурожаатлардан ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам хозирги кунда озиқ-овқат ва дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 688 нафар аҳолига ёрдам кўрсатилди.


5. Шу ўринда яна бир савол. Айтингчи ушбу келиб тушган мурожаатларни ижро этиш муддати қанча вақтни ташкил этади?

Жавоб: 1 ёки 2 кун ичида ҳал этилади.


6. Ташкил этилган марказга келиб тушаётган мурожаатлар ва қўнғироқлар аниқлиги ва ҳоққонийлиги борасида қандай фикрдасиз?

Жавоб: Синаб кўриш учун бўлаётган қўнғироқлар ҳам учраб турибди.

7. Марказ ходимлари ва уларни иш вақтлари ҳамда уларга яратилган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтсангиз?

Жавоб: Марказда фаолият олиб бораётган ходимлариннг иш вақти соат 9-00 дан,5-00 га қадар шанба ва якшанба кунларисиз ишлашлари ташкил этилган.Ходимларга крантин даврида ишга келиб кетишлари учун махсус гувохномалар берилган.

8. Яна бир фуқаромиздан савол келиб тушди. Унга кўра бугунги кунда эхтиёжманд оилалар қатори имконияти бор юртдошларимизга карантин сабабли озиқ-овқат махсулотларини харид қилишлари учун ноқулайликлар юзага келмоқда . Бу масалаларни ҳал этиш борасида қандай механизм ишлаб чиқилган?.

Жавоб: Ҳар бир маҳаллада дўконлар иш тартиби белгилаб чиқилган ва зарурият юзасидан баъзи маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат махсулотларини етиштириб бериш мақсадида кўчма дўконлар ташкил этилган.


9. Хомийларни жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай тизимли ишлар амалга оширилмоқда?

Жавоб: Ҳомийлар томонидан қилинаётган эхсонлари ва хайриялари учун миннатдорчилик билдириш мақсадида уларнинг олиб бораётган ишлари телевидения ва матбуот хизматлари орқали ёритилиб уларга фуқароларнинг миннатдорчилиги етқазиб борилмоқда.


10..Кўрсатувимиз якунида келиб тушган ушбу саволни ўқиб эшиттирсам, Айтингчи марказ ўз иш фаолиятини қанча вақтгача олиб бориши режалаштирилган?

Жавоб: Карантин муддати тугагунча.


Report Page