Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓"Ўзини яккалаш" ҳаёт тарзи фуқароларнинг хоҳишига кўрами ёки карантин ҳамма учун мажбурийми?
❗️Бугунги кунгача ўзини яккалаш ҳаёт тарзи доирасида фақат 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан заруратсиз ташқарига чиқмасликлари сўралаётган эди.
✔️ Энди бугун, 6 апрелдан бошлаб, "ўзини яккалаш" ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида МАЖБУРИЙ РАВИШДА жорий этилади.
〰️〰️〰️〰️
❓Бугундан бошлаб САБАБСИЗ уйдан кўчага чиқмаслик белгиланди. Агар сабабсиз уйдан кўчага чиқилса, қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган?
❗️Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш:
▪️фуқароларга — 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача,
▪️мансабдор шахсларга — 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
🌀 Агар ушбу ҳаркатлар натижасида одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, шахс ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА тортилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Зарур иш билан автомашинамда кўчага чиқишимга тўғри келганди. ЙПХ ходими мени тўхтатиб, махсус рухсатномасиз ҳаракатланганим учун маъмурий баённома расмийлаштирди, 4 млн сўмдан ортиқ жарима тўлашим кераклигини айтди. Шу тўғрими?
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра:
➖ йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлик учун 223 минг сўм,
➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши 1 млн 115 минг сўм,
➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 2 млн 230 минг сўм миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади.
✔️ Карантин даврида махсус рухсатнома олиш талаб қилинган автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини БУЗИШ ҳисобланади.