Индонезия пойтахти бошқа шаҳарга кўчирилади.

Индонезия пойтахти бошқа шаҳарга кўчирилади.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@oltiariq_tv

Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакат пойтахти бошқа шаҳарга кўчирилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда IslamToday.

Президентнинг айтишича, Жакарта шаҳри айни пайтда ҳам молиявий, ҳам сиёсий марказ бўлиш вазифасини уддалай олмаяпти.

Камида учта давлат шундай қилди, биз ҳам уддасидан чиқамиз деб ўйлайман. Бунинг учун яхшилаб тайёргарлик кўриш керак. Янги пойтахт учун тўғри жойни танлаш, зарур инфратузилма ва ҳоказоларни ҳозирлаш зарур, деди Видодо.

Пойтахтни кўчириш бир неча йилга чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда. Айни пайтда янги пойтахт учун учта номзод кўриб чиқилмоқда: Марказий Калимантан вилоятидаги Паланкарая шаҳри, Жанубий Калимантан шаҳридаги Танах Бумбу ва Шарқий Калиман вилоятидаги Пенажам шаҳри.

Жакарта дунёнинг энг йирик шаҳарларидан биридир, бу ерда 10 миллион атрофида аҳоли истиқомат қилади.


Report Page